Xopyor
| Хопёр | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 979 |
| Майдони | 61 100 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Хопёр — Россия Федерациясидаги дарё, Дон дарёсининг чап ирмоғи. Пенза, Саратов, Воронеж ва Волгоград вилоятлари ҳудудида. Узунлиги 979 км. Ҳавзасининг майдони 61,1 минг км². Волга бўйи қирлари ён бағридан бошланиб, ўрқи^ ерлардан кенг водий бўйлаб оқади. Унг қирғоғи баланд (120 м) ва тик, жар кўп. Чап қирғоғи кия ва паст (10–30 м). Ўртача сув сарфи қуйилиш жойидан 45 км да 150 м³/сек. ноябр—дек.да музлаб, апрел да муздан бўшайди. Асосан, қор сувларидан тўйинади. Новохопёрск шаҳригача кема қатнайди. Х. бўйида Балашов, Новохопёрск, Урюпинск ш.лари жойлашган. Х.нинг қуйи оқими водийсида Хопёр қўриқхонаси бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |