Xor
Хор (юнонча: чорос — давра ўйин қўшиғи) — 1) антик давр театр томошаларининг жамоавий иштирокчиси; бирга куйлаб, рақсга тушиб драматик ҳолатларга, қаҳрамонлар ҳаракатига изоҳ берадиган актёрлар гуруҳи; 2) хонандалар жамоаси. Таркибига кўра, бир турдаги (эркаклар хори, аёллар хори, болалар хори) ва аралаш, шунингдек, ижрочилар сонига қараб камер (12— 20 кишидан иборат), кичик ва катта [100—120 гача; 500— 1000 ва ундан ортиқ иштирокчи қатнашиши мумкин] бўлинади. Европада профессионал унисон хорлар христиан черковларда ИВ асрдан маълум (клирос). Х—ХИИИ асрларда хор жамоасининг овоз (партия)ларга бўлиниши бошланди. Гомофония услуби ва мумтоз гармониянутт ривожи даври (ХВИИ аср)дан аралаш хор жамоаси 4 та (сопрано, алт, тенор, бас) партияга ажратилди. Хор ижрочилиги мусиқа чолғулари жўрлигида ва жўрсиз (а капелла) бўлади. Ўзбекистонда кўп овозли хор ижрочилиги ХИХ аср охиридан ривожлана бошлади (В. Сексович, Н. Миронов. С. Кузменко ва бошқа раҳбарлигидаги жамоалар). Профессионал хорлар ХХ аср ўрталарида ташкил топган: Ўзбек радиоси хори (1947, В. Веров), Навоий театри хори (1948), Ўзбек филармониясининг Давлат академик капелласи (1952, С. Валенков ва А. Султонов). Айнан шу даврдан бошлаб хор ижрочилиги махсус мусиқа таълими тизимига киритилди, профессионал жамоалар қаторида ўқув, ҳаваскор, болалар хорлари кенг ривож топди. Ҳозир Ўзбекистонда бир неча профессионал хор жамоалари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон давлат академик капелласи (1978—2001-йилларда бадиий раҳбари ва бош дирижёри — А. Ҳамидов, 2002-йилдан Д. Жданов). Репертуаридан чет эл композиторлари (Керубини, Моцарт, Верди, Форе, Гендел, Танеев, Чесноков, Рахманинов ва бошқалар)нинг мумтоз асарлари, шунингдек, қайта ишланган ўзбек халқ, қўшиқлари, Ўзбекистон композиторлари асарлари ўрин олган. Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги Республикада хизмат кўрсатган хор жамоаси (ташкилотчиси — Б. Умиджонов, 1960 й 16 декабр; 2003-йилдан бадиий раҳбари — Д. Маликова, дирижёри —Б. Лутфуллаев, Ж. Шукуров, C. Раджабова, И.Матякубов.2013 й дан бадиий раҳбар ва дирижёр— Ш.Бобохонова Ҳозир О'зб.Р Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Бадииий жамоалар бирлашмаси қошидаги Республикада хизмат ко'рсатган Хор жамоаси). Ижро услубида Европа хор анъаналари билан миллий хонандалик. услублари уйғунлашган. Репертуаридан М. Бурҳонов, Б. Умиджонов, С. Бобоев, Ик. Акбаров, М. Насимов ва бошқа қайта ишлаган халқ қўшиқлари, М. Бафоев, Ф. Алимов, Б. Лутфуллаев, Д. Омонуллаева, Н. Ғиёсов ва бошқа ўзбек композиторларининг поэма, кантата, ораториялари асосий ўрин тутади. Хусусий ташкил этилган "Ипак йўли" камер хори (2001-2006, Д. Жданов) фаолият юритган. Репертуаридан жаҳон халқлари қўшиқлари, чет эл мумтоз асарлари о'рин олган[1].
Турлари
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Хор“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
Ҳаволалар
Викиомборда „Хор“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |