Хоразм (арабча: خوارزم‎‎, õзбекча: Хоразм, туркманча: Ҳорезм, туркча: Ҳарзем) — Амударё соҳилларида марказга эга Ўрта Осиё қадимий минтақаси — қадимий давлат[1][2][3] ва ривожланган ирригацияли деҳқончилик, ҳунармандлик ва савдо минтақаси. Хоразм орқали Буюк Ипак йўли ўтган. ИИИ аср охирларида Хоразм пойтахти Кат шаҳри бўлган; Х аср охирларида пойтахт Кўҳна Урганч шаҳрига кўчирилади.

Хоразм
милоддан аввал ВИИИ аср — 1924


→
байроғи

1190—1220-йилларда Хоразм империяси.
Пойтахти Кат, Кўҳна Урганч, Хива
Тил(лар)и Хоразмий
Дини Ислом
Бошқарув шакли Мутлақ монархия
Мерос бўлиб ўтиши
Хоразм ХСР →

Хоразм ҳудуди қадимда Амударё адоқларидан жанубга томон Мурғоб ва Тажан дарёларининг юқори оқимларигача чўзилган. Шу боисдан бу қадимий тарихий ҳудуд фанда 2 хил: Қадимий Хоразм ва Катта Хоразм номлари билан маълум. Хоразм ҳақидаги илк маълумотлар Авесто, Доро И нинг Беҳистун китоблари, қадимий юнон муаллифлари (Гекатей, Геродот, Страбон ва ҳоказо) ҳамда илк ўрта асрларнинг араб географлари асарларида мавжуд.

Хоразм номи

Милоддан аввалги ИИ асрга оид деворий расм, Акчахан қалъа

„Хоразм“ номи (топоними) Авестода Хваризем, қадим форсчада Хваразмиш, лотинчада Чорасмиа ва юнончада Хоразмия деб юритилган. Арабча ёзма манбаларда бу ҳудуд Хворазм талаффузида тилига олинади.

„Хоразм“ номининг семантикаси ҳақида бир қанча фикрлар мавжуд. Хоразм тарихининг билимдони С. П. Толстов „Хоразм“ номи талқинлари орасида „Қуёшли ўлка“, „Қуёшли ер“ деб аталиши ҳақиқатга энг яқин этнонимдир деб таъкидласада, Хоразмни „Хварри ёки Харри (Хуррий) халқи ватани“, „қуёш (халқи) замини“ деб изоҳлайди. Суғдшунос олим М. Н. Боголюбовнинг фикрича, Хоразм алоҳида 3 та сўздан таркиб топган. Ху (Хуш, Хаш), вар (вара) ва зм (зим, зем). Эроний тилларда Ху —"яхши" „маъқул“, вар (вара) — „девор“, „марза“, „фоб“, „қалъа“, „қўра“ деган маъноларни билдирган. Зм (зим, зем) эса — „замин“, „ҳудуд“, „диёр“, „мамлакат“ каби маъноларни англатган.

Хоразм номи „хур замин“, бошқасига кўра „кўҳна замин“ деган маънони англатган.[4]

Авестонинг „Яшт“ қисмида Хоразм „Минг ирмоқли дарё“, „Кўллар ва ўтлоқларга бой ўлка“ сифатида мадҳ этилади. Қадимий Хоразм ҳудуди табиий жиҳатдан 2 минтақага ажралган. Унинг шимолий қисмида Амударё этакларида беҳисоб серсув ўзанлар, шимолий ва шимолий шарққа томон ястанган кенг яйловлардан иборат бепоён пастекисликлар, унинг жанубий қисмида эса, Мургоб ва Тажан дарёлари водийларининг каттагина қисми тоғ ва адирликлар ва улардан бўш қолган катта-кичик дарё жилғалар этакларида юзага келган ҳосилдор ерлар жойлашган.

Хоразмнинг пойтахтлари

Академик В.Бартолднинг ёзишича, Беруний Хоразмнинг қадимий пойтахти бўлган[5]. Хоразм археологик экспедицияси иштирокчиси, тарих фанлари доктори Э. Неразик, „Кат“, „Кас“ „шаҳар“ маъносини билдирган, Хоразм аҳолиси ўзларининг қадимий пойтахтларини шундай аташган[6].

СССР Фанлар академиясининг академиги С. П. Толстовнинг таъкидлашича, Беруний, ал-Мақдисий ва Ёқутларнинг маълумотлари Беруний мамлакатнинг энг қадимги пойтахти эканлиги ҳақида доимо гапиради. Илк ўрта аср муаллифларининг фикрича, Беруний „Хоразм шаҳри“ бўлган[7].

ЎзССР Фанлар академияси академиги Й. Ғуломовнинг фикрича, бу шаҳарнинг тарихи мураккаб. У Хоразмнинг қадимий пойтахтини „Хорасмий“ деб атаган Милетлик Гекатейни (милоддан аввалги ВИ-В асрлар) назарда тутган. Илк араб муаллифлари Ибн-Руста ва Ибн-Фазионлар мамлакат пойтахтини „Хоразм“, Й. Ғуломов Г. Милецкийнинг „Хорасмий“ шаҳри араб муаллифларининг фикрича „Хоразм“ шаҳри бўлиши мумкинлигини таъкидлаган[8]. Хоразм археологик экспедицияси аъзоси, тарих фанлари доктори М. Итина, Й. Ғуломов Хоразм шаҳри Хоразмнинг қадимий пойтахти Беруний ўрнида жойлашганлигини таъкидлади[9].

Хоразм тарихи бўйича йирик мутахассислар, тарих фанлари номзодлари С. Болелов ва Х. Юсупов Хоразмнинг архаик даврда (милоддан аввалги ВИ-В асрлар) энг қадимги пойтахти (маркази) шаҳар[10] Кўзалиқир (ҳозирги номи)[11][12][13] деб ҳисоблайди. Совет ва рус тарихчиси ва археологи Й. Рапопорт, Кўзалиқир (замонавий номи) Милетлик Гекатейнинг „Ернинг тавсифи“ асарида тилга олинган қадимги Хоразм шаҳридир[14]. Сарой жойлашган Кўзалиқир қадимий манзилгоҳи Хоразм тарихининг архаик даврининг энг йирик ёдгорлигидир[15]. Бу ерда Хоразмнинг энг қадимги кулолчилик маҳалласи ҳам мавжуд бўлган[16].

М.Итинанинг ёзишича, Й. Рапопорт, Х. Юсупов ва А.Ҳакимовлар Хоразмнинг антик даврда (милоддан аввалги В-ИВ асрлар) пойтахти Қал’алиқир (замонавий номи)[12][13][17] бўлиб, унинг 1 қал’аси 63 гектардан ортиқ майдонга эга бўлган. Унда Хоразмдаги энг йирик қадимий аҳоли пункти бўлган сарой ҳам бўлган[18] (1963-йил маълумотларига кўра).

Хоразм қадим даврда

Хоразм қалъалари, милоддан аввалги В асрдан милодий ВИ асргача
Деворий расмлар, Хоразм, Тупроқ қалъа, милодий ИИ-ИИИ асрлар

Қадимий Хоразм минтақалари ҳудудларининг ўзига хос табиати, шубҳасиз, қадимий аҳолининг турмуш тарзини белгилабгина қолмай, балки бу диёрда юзага келган қадимий маданиятларнинг шаклланиши, ривожи ва бир-бирига қоришувига ҳам кучли таъсир этган. Шу боисдан Хоразмнинг шимолий қисми (Оқчадарё делтаси)да милоддан аввал ИВ—ИИИ минг йилликларда овчилик ва балиқ овлаш билан кун кечирган аҳоли (қаранг Калтаминор маданияти) яшаган бўлса, милоддан аввал 2-минг йилликда эса чорвачилик ва деҳқончиликнинг соддагина усулларидан хабардор бўлган қабилалар (қаранг Тозабоғёп маданияти ва Сувёрган маданияти) истиқомат қилган. Милоддан аввал 2-минг йилликнинг 2-ярмига борганда, хусусан, унинг охири ва милоддан аввал 1-минг йиллик бошлари (ИХ—ВИИИ асрлар) да суғорма деҳқончилик мукаммаллашиб, яйлов чорвачилик ривож топган (қаранг Амиробод маданияти). Бу даврда Тозабоғёп, Сувёрган ва Амиробод маданиятларини яратган қабилаларнинг қоришмаси асосида таркиб топган Кавунди (Кавонди) қабилалари яшаган. Улар Хоразмнинг қадимий аҳолиси массагетларнинг бевосита аждодлари бўлган. Кўчманчи чорвачилик, хусусан, йилқичиликнинг ривожи Хоразм аҳолисининг ижтимоий ҳаётига ҳам кучли таъсир этиб, суворийлар табақасини шакллантирган.

Акчахон қалъа, деворий расмлар, И аср.

Хоразмнинг жанубий қисмида жойлашган водий ва воҳалар (Тажан, Ҳерируд, Мурғоб ва Гёксур) да эса милоддан аввал ВИ—ИИИ 1-минг йилликлардаёқ ўтроқ суғорма деҳқончилик маданияти қарор топиб, тараққий қилган. Бу даврларда ушбу минтақа аҳолиси қабилалар уюшмасига бирлашиб, деҳқончилик хўжалигида мотига (кетмон)дан ташқари омочдан ҳамда ҳар хил катта-кичик суғориш иншоотларидан ҳам фойдаланган. Аввал улар сомонли гувалалардан бир хонали, сўнгра эса кўчалар бўйлаб гувала ва хом ғиштлардан бир неча хонали уйлар бино қилиб, атрофи девор билан ўралган турар жой ва истеҳкомли қишлоқлар барпо этган (қаранг Жойтун маданияти ва Намозгоҳтепа).

Милоддан аввал 2 минг йиллик охири — 1-минг йиллик бошларида қадимий суғорма деҳқончилик маданиятининг ҳудудлари шарқ ва жанубий-шарқ томон кенгайиб, Ҳерируд водийсининг юқори оқимигача ёйилган. Шу боисдан Авестода Хваиризем ўлкаси Ареядан шарқда Ҳилманд водийсида жойлашгани ҳақида ишора қилинади.

Археологик маълумотларнинг гувоҳлик беришича, айнан шу даврда Амударё этакларида яшаган кўчманчи чорвадор қабилаларнинг 1 қисми жануб томон силжиб то шимолий Ҳиндистон ҳудудларига қадар бориб ўрнашгани кузатилади.

Милоддан аввалги ВИИ асрдан антик давригача

Милетлик Гекатей (милоддан аввал ВИ аср) маълумотлари асосида Геродот (милоддан аввал В аср) аҳамонийлар давридан аввал гирканлар (Каспий денгизининг жанубий-шарқи, Гургон дарёси ҳавзаси), парфияликлар (Шимолий Хуросон), дранглар ва таманайлар (Ғарбий Афғонистон)нинг ҳудудлари билан туташган кенг ўлкада хоразмийлар яшагани ҳақида маълумотлар келтиради.

Геродотнинг ёзишича, кейинчалик, ўлка аҳамонийларга қарам бўлиб қолгач, тоғ дараларидан оқиб тушадиган Акес (Ҳерируд) ўзани дарвозали тўғон билан боғланиб, хоразмийларнинг экин ерлари сувсиз қолган. Улар шоҳ саройига бориб арзидод қилиб, сув учун алоҳида солиқ тўлагач, шоҳ тўғон дарвозаларини очишга буюрган.

Хоразмда зардуштийликнинг оташпарастлар ибодатхонаси топилган. Ибодатхона қолдиқлари Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги Хумбуз-тепа ёдгорлигида топилган. Бу ерда милоддан аввал ВИИ асрдан милодий ИВ асригача сополлар ишлаб чиқарилган. Ушбу ҳудудда топилган ибодатхона милоддан аввал В аср охиридан ИВ аср бошигача мавжуд бўлган.[19]

Қадимги Ҳазараспни номи „Азар-сипанд“ (Муқаддас олов) дан келиб чиққан. Ҳазарасп Зардуштнинг ва муқаддас „Авесто“ китобини ватани деб тахмин қилинади. Академик С. П. Толстов ўзининг „Қадимги Хоразм“ асарлари ва илмий мақолаларида Зардуштийликнинг муқаддас олови Ҳазараспда ёқилганлигини таъкидлайди. Бунинг тасдиғи Ҳумбуз-тепа ибодатхонасидир.[20]

Милоддан аввал ВИ—В асрларда Хоразм Аҳамонийлар томонидан босиб олинган ва давлатнинг 16 сатраплик таркибига кирган. Милоддан аввал В аср охири эса, у алоҳида сатраплик ҳисобланган ва милоддан аввал ИВ аср бошларида мустақилликка эришган.

Хоразм антик даврида

Қуй қирилган қалъа
Хоразмлик жангчи, Гиаур-қалъа, 1 аср, Ўзбекистон

Тарихий манбаларнинг таққосий таҳлилидан маълум бўлишича, хоразмийларнинг дастлабки ватани Бактриядан жанубда Ареядан шарқда, Ҳерируд ва Ҳилманд дарёларининг юқори ҳавзасида жойлашган (яна қ. Хоразмийлар). Шубҳасиз, хоразмийлар массагетлардан фарқли ўлароқ, парфянлар, марғиёналиклар, бохтарийлардек суғорма деҳқончилик ва унинг асоси ҳисобланган суториш иншоотлар барпо этишда бой асрий тажрибага эга эдилар. Уларнинг кўп асрлик бинокорлик ва хунармандчиликдаги тажрибалари ва амалий кўникмалари туфайли асрлар оша Амударё этаклари обод этилиб, йирик суғориш тармоқлари ва сув иншоотлари— дамбалар барпо этилган, ҳунармандчиликнинг барча соҳалари кенг ривож топган.

Милоддан аввал ИВ аср 2-ярмида Хоразмда мустақил давлат қарор топади. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, Хоразм давлатига афсонавий қаҳрамон Сиёвуш асос солган. Милоддан аввал 328-й. баҳорида Ўрта Осиёга юриш қилган Искандар Мақдуний қароргоҳига музокара қилиш учун Хоразм ҳукмдори Фарасман 1500 суворий билан ташриф буюрган. Фанда массагетлар конфедерацияси (туркуми) номи билан тилга олинган Хоразм давлатини афсонавий сиёвушийлар, аслида эса африғийлар сулоласи бошқарган. Давлат пойтахти дастлаб Тупроққалъада бўлган. Кейинчалик (305-й.) эса Кот шаҳрига кўчирилган. Беруний хоразмшоҳлардан 22 тасининг номини қайд этади. Аверси (бети)да тождор хукмдор, реверси (сирти)да суворий тасвири туширилган дастлабки кумуш танга Тупроққалъадан топилган. Танга милоддан аввал И асрга мансуб. Нумизматик маълумотлардан аён бўлишича, бундай шаклдаги тангалар милодий ВИИИ асргача зарб этилган.

Беруний раёнида Акчахон-Қалʻа ёдгорлиги ўрганилиб, у ерда ИИИ аср охиридан бошлаб сарой очилган. Расмларнинг аксарияти милоддан аввалги И — ИИ аср бошларига оид. Унинг залларидан бирида баландлиги 6 метрга тенг бўлган одамлар тасвирланган ноёб девор расмлари топилди. Улардан бири — бошида катта тож кийган одамнинг тасвири. Костюмнинг ёқаси одамлар ва ҳайвонлар манзаралари билан безатилган. У кўйлак кийган, уни хўроз бошлари маскали одамларнинг расмлари билан безатилган. Шимларда узун оёқли ва узун бўйинли қушлар билан такрорланадиган нақш мавжуд.[21]

Хоразм давлати Ўрта Осиёда ташкил топган ўзига хос энг қадимий давлат бўлиб, унда ўтроқ зироаткор ва кўчманчи чорвадор аҳолининг удумлари, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик каби хўжаликлар бошқарувини асрий тизимлари мужассамланган эди.

Демак, Хоразм аҳолисининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида юз берган тадрижий ривожланиш унинг шимолий ва жанубий қисмларида, аввал бири иккинчисидан тубдан фарқланувчи 2 турдаги маданиятлар шаклланган. Сўнгра эса уларнинг қоришуви оқибатида Хоразмнинг ўзига хос юксак даражадаги маданияти юзага келиб, равнақ топган.

Қуй-Қурилган-қал’а ёдгорлиги — Марказий Осиёда энг қадимги расадхона харобалари

Қуй-Қрилган-қал’а ёдгорлиги

Қадимги Хоразм ҳудудида археологлар Қуй-Қрилган-қал’а ёдгорлигини тадқиқ қилишди — ибодатхона ва расадхона сифатида фойдаланилган иншоот милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрларда барпо этилган. Милоддан аввал ИИ аср бошларида сак қабилалари томонидан ёдгорлик вайрон қилинган. Тузилма диаметри 44 метр бўлган силиндрсимон икки қаватли бино бўлиб, унинг атрофида 14 метр масофада мустаҳкам деворлар қурилган; марказий бино ва деворлар орасидаги бўш жой турар-жой бинолари билан қурилган. Тахминларга кўра, марказий бино Хоразм шоҳлари мақбараси ва зардуштийлар ибодатхонаси сифатида ишлатилган. Қуй-Қрилган-қал’ада осмоннинг баъзи қисмларида баъзи юлдузларни кузатиш мумкин эди.[22]

Қадимги Хоразм маданияти

Хоразм қалъаси Аяз қалъа

Қадимдан Ғарбий Осиё, хусусан, шимолий-шарқий Эрон ҳудудлари билан бевосита алоқадор бўлган Хоразмнинг қадимий муштарак маданиятининг кўпгина жиҳатлари, хусусан, бадиий маданияти — аҳолисининг тили, урфодатлари, уй-жойларининг тузилиш тартиблари, рўзғор анжомлари, зеби-зийнатларида ўз ифодасини топган. Масалан, Хоразмнинг жанубий қисми қадимий обидаларида (милоддан аввал ВИ—ИИИ минг йиллик) сомонли гуваладан бино қилинган саҳни, ганч аралаш лой сувоқли бир хонали уйлар ичида ўчоқ, супа, ғалла учун ўра (тўла) бўлган. Чақмоқтош қуроллари қирғич, ўроқ, ранда, пичоқ; суякдан ясалган игна, бигиз; ярматош; сомонли лойдан ясалган сопол идишлар, баъзиларининг сиртига қизил ранг (ангоб) берилган; тош ва сополдан ясалган аёл ва турли хил ҳайвон ҳайкалчалар; тош суяк ва чиғаноқлардан ясалган тумор, мунчоқ каби тақинчоклар учрайди.

Хоразм жангчиси, Эрмитаж, Санкт Петербург

Милоддан аввал ИВ—ИИ минг йилликларда эса турар жойлар майдони ниҳоятда кенгайиб хом ғиштли кўп хонали уйлардан иборат қишлоққа айланган. Уларнинг гирди мудофаа девори билан ўралиб, оташгоҳ, ҳовлилар, тор кўчалар ва марказида майдон пайдо бўлган. Қуролларининг аксарияти тош ва суякдан, қисман мисдан ясалган, қўлда ясалган сопол идишлар сиртига қора рангли геометрик ва жимжимадор (гилам нусха) нақшлар, ҳайвон ва парранда тасвирлари туширилган. Сўнгра кулолчилик чархи кашф этилиб, биконик нусха идишлар, қадаҳ ва вазалар пайдо бўлган. Бинокорликда монументал иморатлар [ибодатхона, миёнсарой (зал) ва бошқа] қад кўтариб, қишлоқлар эса илк шаҳар шаклини ола бошлаган.

Хоразм шимолий қисмининг моддий маданият обидалари (милоддан аввал ИВ—ИИИ минг йиллик), асосан, овчи ва балиқчи қабилаларнинг улкан чайлалари чақмоқтошдан қадама (микролит) қуроллар, таги тухумсимон сопол идишлар, чиғаноқ ва жилвир тошлардан ясалган тақинчоқяардан иборат. Милоддан аввал 2-минг йилликда гарчи суғорма деҳқончилик хонаки чорвачилик ва подачилик пайдо бўлиб, турли зот (майда ва йирик шохли ҳайвонлар) билан бир қаторда от, туя хонакилаштирилиб, йилқичилик анча ривож топган бўлсада, турар жойлар ярим ер тўлабостирма шаклида бўлган. Зеб зийнатлари (узук, билагузук, зираклар) жез ёки мис каби маъдан бўлсада, қуролларининг аксарияти чақмоқтошлардан ясалган. Бу даврда Хоразмнинг шимолий қисмида шубҳасиз, на мисдан ясалган қурол ва на гувала ёки хом ғиштлардан бино қилинган турар жой мавжуд эди.

Хоразм подшоси Артав тангаси, И аср
Хоразм подшоси Савашфан тангаси

Хоразмийларнинг жанубдан шимолга Амударё қуйи оқими томон силжиши, уларнинг маҳаллий сак ва массагет қабилалар билан қоришуви оқибатида, тубдан янги маданият шаклланади. Амударё адоғи (делтаси) ўзлаштирилиб, ҳудудда 1 нечта монументал бинолар (Кўзалиқир ва Қалъалиқир каби) қад кўтаради. Милоддан аввал ИВ—ИИИ асрларда Хоразм иқтисодий ва маданий жиҳатдан равнақ топиб, катта суғориш каналлари (60–70 км. эни 30– 40 м ли саёз) барпо этилиб, янги шаҳарлар, қўрғон-қалъалар (Жонбос қалъа, Бозорқалъа, Қўйқирилган қалъа) қурилади. Ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо ҳамда санъат ривож топиб, пойтахт (Тупроққалъа) барпо этилади. Хоразм қалъа ва шаҳарлари тўғри тўртбурчакли ва доирасимон шаклларда аниқ режа асосида қурилган. Улар қалин ва баланд мудофаа девор билан ўралиб, ташқарисидан кенг (10–15 м) ва чуқур хандақ қазилган. Қалъа ва шаҳарларнинг мудофаа қудратини стратегик жиҳатдан кучайтириш мақсадида уларнинг ташқи деворлари 1 ёки 2 қатор шинак (нишон, туйнук)лари, дарвоза оғзи эса, ғуломгардиш (лабиринт) — иҳота истеҳкоми билан мустаҳкамланган. Бундай мудофаа иншоотлари мажмуи, шубҳасиз, аниқ режалар асосида стратегик жиҳатдан ниҳоятда мустаҳкам қилиб барпо этилган. Масалан, тўртбурчакли қалъалар (Жонбос қалъа, Бозорқалъа) деворлари бўйлаб 2 қаторли шинаклардан нишонга 4 томондан ўқ узиш учун мўлжалланган бўлса, доира шаклдаги қалъа (Қўйқирилган қалъа)дан қамал вақгида шинаклардан бир йўла 360 даража йўналишда ўқ узилган. Бундай услуб, ҳарбий тактикада доира бўйлаб марказдан ўққа тутиш деб юритилади.

Ҳунлар Хоразмда милодий ИИИ асрда пайдо бўлган.[23] Тадқиқотчилар ҳунн тилини туркий деб таснифлайдилар.[24][25]

Милодий ВИ—В асрларда Хоразмга Олтойдан ва Шарқий Туркистондан хионийлар, кидарийлар ва эфталийлар кириб келади. Кидарийлар таркибида туркий қатлам бўлган.[26]

Хоразмда шаҳарсозлик санъати, айниқса, монументал меъморлик милоддан аввал 1-минг йиллик ўрталаридан то милодий ВИИИ аср бошларигача ўтган давр ичида кенг ривожланган. Катта қалъалар, хусусан, пойтахт шаҳар (Тупроққалъа, Кат) ҳудуд ибодатхонаси (Ҳазорасп), мақбаралар (Чирикработ) ва бошқа турдаги жамоат бинолари қад кўтарган. Тупроққалъада 3 минорали қароргоҳ, муҳташам шоҳона сарой (саҳни 280 кв.м), марказий кўчалар бўйлаб жойлаштирилган ҳунармандчилик турар жойлари ва бозор ўрин олган. Шаҳарда ҳунармандчиликнинг турли соҳалари: кулолчилик, темирчилик, мисгарлик, қуролсозлик, заргарлик, бинокорлик ва тўқимачилик юксак даражада ривож топган. Тупроққалъа харобаларидан топилган турли хилдаги ашёлар, хусусан, тасвирий санъат асарларининг айрим бўлаклари, лойдан ишланган ҳайкаллар, деворий рангли тасвир (чилтор чалаётган аёл, қўлида анор тутган маъбуда Ноҳид), табиат манзаралари ва сопол ҳайкалчалар, бадиий юксак даражада ясалган. Ёғоч ва чармга қадимий хоразмий ёзувида битилган ҳужжатлар ўлка аҳолиси маънавиятини асоси бўлган саводхонлик даражасидан далолат берарди.

Қадимги Хоразм тарихи билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Сергей Толстов, Яҳё Ғуломов, Юрий Рапопорт, Белла Вайнберг, Вадим Ягодин, Исо Жабборов, М.Мамбетулаэв, М.Кдрниязов, Сергей Баратов)

Хоразм илк ўрта асрларда

Илк ўрта (ИВ—ВИИИ асрларда) меъморлик янада ривож топиб, қалъа, қаср ва кўшклар (Бургутқалъа, Уйқалъа, Қумбосган қалъа ва бошқалар) квадрат ёки тўртбурчак шаклда бино қилиниб, бурчаклари доирасимон буржлар билан мустаҳкамланади. Бу даврда бунёд этилган қалъа ва кўшклар орасида меъморий жиҳатдан, айниқса, Тешикқалъа ва Якка Порсон диққатга сазовордир.

Хоразмда бадиий санъат ҳам ривож топган. Айниқса, заргарлик (олтин, кумуш ва жездан турли хил тақинчоқлар: узук, билагузук, исирға ва бошқалар) оҳангарлик ва саррожлик, оҳанжома (темир жиба, от анжомлар) ясалган, ип ва ипакли гулдор матолар тўқилган. Милоддан аввал ВИ—В асрларда рўй берган юксалиш милодий ИИИ аср охири ва ИВ аср бошида тушкунликка учраб, харобага айланган қатор шаҳару қалъалар В— ВИ асрларда яна жонланган (Кават қалъа, Гулдурсун қалъа, Кот ва б), Х аср охирларида Шимолий Хоразмда Урганч шаҳрининг аҳамияти ортиб, унда қатор монументал бинолар қад кўтарган. Бинокорликда пахса, хом ғишт билан бир қаторда пишиқ ғиштдан фойдалана бошланган (Кўҳна Урганч; Султон Такашнинг мақбараси, Фахриддин ар-Розийнинг мақбараси ва бошқа шулар жумласидандир).

ВИИИ асрдан ХИИ асргача

Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) Марказий Осиё вакили томонидан тузилган жаҳон тарихига оид биринчи китобнинг муаллифи эди. Афсуски, унинг „Тарих китоби“ („Китоб ат-тарих“) фақат бўлакларга бўлиб сақланиб қолган. „Тарих китоби“ дан кўчирмалар занжири ал-Хоразмийнинг асарлари йилномалар, яъни хроника шаклида ёзилганлигини аниқлашга имкон беради. Ундаги воқеалар йиллар давомида кетма-кет тақдим этилди. Масалан, у Буюк Александр ҳақида маълумот берди. Халифа Абу Бакр ҳукмронлигининг бошланиши, 631-653 йилларда арабларнинг Византия ва Эронга қарши олиб борган ҳарбий ҳаракатлари, арабларнинг Сурия, Ироқ, Эрон ва Мовароуннаҳрни босиб олиши, 728-731 йилларда араблар ва хазарлар ўртасидаги уруш ҳақида ҳам маълумот берилган. „Тарих“ китоби 830-йил атрофида тугатилган.[27]

Хоразм маданияти ИХ асрнинг биринчи ярмида ташкил топган Ўғузлар давлатининг давлат ва пул тизимининг шаклланишига таъсир кўрсатди. Ўғуз тангаларидаги ёзувлар Хоразм алифбосига тегишли эди.[28]

Беруний Хоразмда 1000-йилга яқин ёзилган „Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар“ асарида Хоразмнинг туркий аҳолиси фойдаланган ҳайвонлар циклига кўра йилларнинг туркий номларини беради. Худди шу асарида у ой номларини туркчада беради: улуғ-ой, кичик-ой, биринчи-ой, иккинчи-ой, учинчи-ой, тўртинчи-ой, бешинчи-ой, олтинчи-ой, етинчи-оҳ, саккизинчи-ой, тўққизинчи-ой, ўнинчи-ой.[29]

Мусулмон Шарқининг буюк алломаларидан бири Абу Али ибн Сино 997 йилда Бухородан Хоразмга кўчиб отган[30], у ерда 1012-йилгача 15 йил яшаган. 997-998 йилларда Беруний савол-жавоб шаклида мужассам бўлган космогония ва физиканинг турли масалалари бўйича Ибн Сино билан ёзишмалар олиб борган. Урганчда Ибн Синога Маʻмун академиясида Яқин Шарқнинг илғор илмий элитаси билан ишлаш насиб этди. Улар орасида энсиклопедик олим Абу Райҳон Беруний, табиб астроном Абу Саҳл Исо ибн Яҳё ал-Масиҳий бор эди, унга Ибн Сино бурчакларни ўлчашга бағишланган. Бундан ташқари, олимлар орасида табиб Абу-л-Хайр ибн ал-Ҳаммар, Абу Наср ибн Ироқ — Хоразмшоҳнинг жияни ва бошқалар бор эди. Ибн Синонинг шон-шуҳратини ташкил этган икки асарнинг асослари, „Тиб қонунлари“ (Ал-Қанун фит-т-тибб) ва „Шифолаш китоблари“ (Китоб аш-Шифа) Хоразмда — Урганчда қўйилган. „Тиббиёт қонунлари“ Хоразмда 1000-йилда бошланган ва 1020-йил атрофида тугатилган.[31]

Хоразмшоҳлар давлати
Нажмиддин Кубро ва хоразмшоҳ.
Такаш мақбараси, Куҳна Урганч, Туркманистон

ХИ аср ва ХИИ асрнинг биринчи ярмида Хоразм Салжуқийлар давлати таркибига кирган. Хоразмнинг ХИ асрдаги юксалиши туркийлар сулоласига мансуб хоразмшоҳлар сиёсати билан узвий боғлиқ. Мазкур сулолага салжуқ амирининг таштдори Ануштегин асос солган. Султон ҳаммомчилари маҳкамасининг сардори бўлган Ануштегин Гарчои Маликшоҳ (1072—1092-йиллар) саройида юксак мартабага эришган. У раҳбарлик қилган маҳкама зиммасига Хоразмни бошқариш ҳам юкланган. 1077-йилда Маликшоҳ Ануштегин Гарчоини Хоразмга ноиб этиб тайинлайди ва Хоразмда Ануштегинлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. Ануштегинлар туркийлар сулоласидан бўлиб, ўша пайтда, Осиёда ҳукмронлик қилган уч буюк сулола: Ануштегинлар, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар бир негиздан келиб чиққан. 1097-йилда Ануштегин вафот этгач, Хоразм ноиби этиб Экинжи ибн Қорачар тайинланади. Бироқ у ўша йили ноибликдан четлатилиб, унинг ўрнига Ануштегиннинг ўғли Қутбиддин Муҳаммад (1097—1127-йиллар) қўйилади. Гарчи, у „Хоразмшоҳ“ унвонини тиклаб, шу ном билан улуғланса ҳам Салжуқийларнинг садоқатли ноиби бўлиб қолди. Қайта тикланган хорамшоҳ мансабига сазовор бўлган Ануштегин набираси Оциз Хоразм мустақиллиги йўлида астойдил ҳаракат қилган. Хоразмшоҳ Оциз (1127—1156-йиллар) салжуқ султони Санжарга қарши муваффақиятли кураш олиб борган. У муғомбир дипломат ва қатъий саркарда бўлиб, мустақил ташқи сиёсат юритади. Чунончи, у ўз ҳукмдори Санжарнинг рухсатисиз қипчоқлар ва туркманларга қарши уруш бошлайди.

1156-йили Оциз вафот этади ва унинг ўғли Эларслон (1156—1172-йиллар) хоразмийлар давлатини мустаҳкамлашни давом эттириб, Дехистонни теварак-атрофдаги ерларга қўшиб олади. Эларслон ўзига ворис этиб ўғли Султоншоҳ Маҳмудни (1172—1193) тайинлайди, бироқ тўнғич ўғли Такаш укаси ҳокимятини тан олмай, унга қарши кураш бошлайди. Натижада тожу-тахт учун кураш бошланади, бу кураш 21 йил давом этиб, унда Такаш ғолиб келади. Унинг ўғли Текеш (1172—1200-йиллар) 1187-йили Нишопурни, 1192-йили эса Марвни босиб олади. 1194-йили ғарбий салжуқлар султонини қақшатқич мағлубиятга учратиб, Эроннинг бутун шарқий қисмини эгаллаб олади. 1195-йили Текеш аббосий халифа қўшинини тор-мор қилиб, Ироқга бостириб киради. Ўз мамлакати ҳудудларини икки карра кенгайтирган ва қудратли давлат барпо этган хоразмшоҳ Текешни Хоразмнинг энг истеъдодли ҳукмдори деб эътироф этиш мумкин. Унинг сиёсати камчиликларидан бири қипчоқ ҳарбий аристократиясига кўрсатилган ҳомийлик бўлган.

Аловуддин Муҳаммад (1200—1220) даврида мамлакат ҳудуди янада кенгади. 1210-йилда Мовароуннаҳрни Қорахитойлардан торитиб олади. Унинг даврида мамлакат қанчалик гуллаб-яшнамасин, мамлакат ич-ичидан емирилиб борган. Ҳатто, султон саройида ҳам ички низолар авж олиб, уларнинг бошида Туркону Хотун ва қипчоқлар турган. Ануштегинлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар (1077—1231-йиллар): 1. Ануштегин Гарчои 1077—1097-йиллар 2. Экинжи ибн Қорачар 1097-й. 3. Қутбиддин Муҳаммад 1097—1127-йиллар 4. Оциз 1127—1156-йиллар 5. Эларслон 1156—1172-йиллар 6. Султоншоҳ Маҳмуд 1172-й. 7. Такаш 1172—1200-йиллар 8. Аловуддин Муҳаммад 1200—1220-йиллар 9. Жалолиддин Мангуберди 1220—1231-йиллар

Мўғуллар даври

хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди Ҳинд дарёсида, 1221-йил

Жалолиддин Мангуберди, тўлиқ оти — 'Жалолиддин Абулмузаффар Мангуберди ибн Муҳаммад (1198—1231) — Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори (1220-йилдан), Муҳаммад Хоразмшоҳнинг тўнғич ўғли. Чингизхон Жалолиддин Мангубердига қарши Шики Хутуху нўённи 45 минглик қўшин билан жўнатади. Ғазни яқинидаги Парвон жангит Жалолиддин Мангуберди мўғуллар устидан ажойиб ғалабани қўлга киритади. Бироқ жангдан сўнг Жалолиддин Мангубердининг лашкарбошилари ўлжа устида ўзаро жанжаллашиб қолиб, оқибатда Сайфуддин Иғроқ, Аъзам малик ва Музаффар маликлар Жалолиддин Мангубердини тарк этганлар. Жалолиддин Мангубердининг ёнида фақат Аминалмулк ўз лашкари билан қолган, холос. Чингизхон катта қўшин тўплаб Жалолиддин Мангубердига қарши шахсан ўзи отланган. Фапдиз қалъаси яқинида Жалолиддин Мангуберди Чингизхон қўшинининг илғорини тор-мор келтиради ва кучи озлиги сабабли Синд (Ҳинд) дарёси томон чекинади. Чингизхон қўшини Жалолиддин Мангубердини дарёдан утишига имкон бермай қуршаб олади. 1221-йил 25-ноябрда бўлган тенгсиз жангда (қаранг Синд дарёси бўйидаги жанг) мағлубиятга учраган Жалолиддин Мангуберди 4000 жангчиси билан Синднинг ўнг соҳилига сузиб ўтиб, чўл ичкарисига кириб кетди (Бу чўл ҳозир ҳам Чўли Жалолий деб аталади). Чингизхон Жалолиддин Мангубердининг бу жасоратидан ҳайратда қолиб, ўз ўғилларига қараб: „Ота ўғил мана шундай бўлиши лозим!“, деган.

Хоразм ХВ — ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида

1505-йилда Хоразм Муҳаммад Шайбонийхон давлати таркибига кирди. Амударё ўзанининг ўзгариши муносабати билан 1573-йили Хоразм пойтахти Хивага кўчирилди. ХВИИ асрдан бошлаб Хоразм Россия тарихшунослигида Хива хонлиги деб номлана бошлади. Давлатнинг расмий номи қадимий номи бўйича — Хоразм эди. 1511-йилдан 1770-йилгача Хоразмни шибонийлар сулоласи бошқарди.

Хоразмнинг машҳур ўзбек ҳукмдори Абулгози-хон (Абул-ғози Баҳодир-хон) (1603—1664), Шайбонийларнинг ўзбек сулоласидан, тарихчи ва ёзувчи эди. Абулғозий иккита тарихий асарнинг муаллифи сифатида танилган: „Туркманларнинг насабномаси“ (1661-йил якунланган) ва „Турклар насабномаси“ (Қозон, 1852 ва Петербургда нашр этилган, 1871); у Саблуков томонидан баъзи Европа тилларига, шу жумладан рус тилига таржима қилинган ва нашрга жойлаштирилган. И. Н. Березин „Шарқ тарихчилари кутубхонаси“ (ИИИ жилд, Каз., 1854).

Хоразм достончилик мактабининг йирик вакиллари: Суяв бахши (ХИХ аср), Жуманазар бахши, Аҳмад бахши, Матназар Жаббор ўғли, Бола бахши, Худойберган Ўтаган ўғли, Оллоберган бахши, Мурод бахши, Болтабой бахши, Жумабой бахши, Қодир созчи ва бошқа Улар репертуарида „Гўрўғли“ туркуми достонлари, „Ошиқ Ғариб“, „Ошиқ Махмуд“, „Ошиқ Ойдин“, „Тоҳир ва Зуҳра“, „Лайли ва Мажнун“, „Тулумбий“ каби достонлар мавжуд.

Хоразм ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми — ХИХ асрнинг иккинчи ярмида

Хива манзараси
Оллоҳқулихон мадрасаси. Хива. 1835-йил
Калта минор, Хива

1770-йилларда Хоразмда ўзбек қўнғиротлари сулоласи вакиллари ҳокимият тепасига келади. Сулола асосчиси Муҳаммад Аминбий эди. Бу даврда пойтахт Хивада Хоразм меъморчилиги дурдоналари қурилади.

ХВИИИ асрнинг 60-йилларидан бадавлат шаҳарликлар ва руҳонийларнинг қўллаб-қувватлашига эришган ўзбек қўнғирот уруғлари Хива хонлигида ҳокимиятни қўлга ола бошлаган. Иноқ Муҳаммад Амин (1770—90) 1770-йилда туркманларнинг қаршилигини синдириб, 1782-йилда Бухоро амирлиги ҳужумини қайтариб, Хива хонлигида қўнғиротларнинг амалдаги ҳокимиятини мустаҳкамлаган. Аваз Муҳаммад Иноқ даврида Хива хонлигида марказий ҳокимият мустаҳкамланиб, иқтисодий аҳвол бирмунча яхшиланган. Бу билан ХИХ аср бошларида қўнғиротлар сулоласи ҳокимиятни расман эгаллашига замин тайёрлаган. Муҳаммад Амин Иноқ ва Аваз Муҳаммад Иноқлар чингизий султонлар номидан ҳокимиятни бошқарган бўлсалар, уларнинг вориси Элтузар (1804—06) 1804-йилда ўзини хон деб эълон қилган. Шунинг учун ҳам Элтузархон Хива хонлиги тахтига ўтирган ўзбек қўнғиротлар сулоласининг 1-хони ҳисобланади. Унинг вориси, иниси Муҳаммад Раҳимхон И Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказган. 1811-йилда бир қанча юришлардан кейин қорақалпоқларни ҳам Хива хонлиги таркибига қўшиб олган. У ўтказган сиёсий, маъмурий, иқтисодий ислоҳотлар натижасида бошқарув тизими такомиллашиб, солиқлар тартибга тушган.

Оллоқулихон (1825—42), Раҳимқулихон (1842—45) ва Муҳаммад Аминхон (1846—55) даврларида Хива қўшинларининг Хуросонга юришлари кучайди, Марв шаҳри учун Бухоро амирлиги билан тез-тез урушлар бўлиб турган. Хива хонлари бу даврда Сирдарёнинг Орол денгизига қуйиладиган жойидан Туркманистон ҳудудидаги Кушкагача бўлган ерларни бошқарган. 1855-йилда Сарахсни қамал қилиш пайтида Муҳаммад Аминхоннинг ҳалок бўлиши мамлакатда парокандаликка сабаб бўлган. Абдуллахон (1855—56), Қутлуғмуродхонлар (1856) 6 ойдан кўп ҳукмронлик қилмасларидан ўлдирилган. 1856-йилда тахтни Сайд Муҳаммадхон (1856—64) эгаллаган.

Хива хонлигида сўнгги мустақил ҳукмдор Феруз тахаллуси билан ижод қилган Муҳаммад Раҳимхон ИИ (1864—1910) бўлган. Унинг даврида хонликнинг сиёсий, иқтисодий, маданий жиҳатдан ўсиши кўзга ташланади. Лекин, 1873-йилда Россия Хива хонлигини босиб олган, Муҳаммад Раҳимхон ИИ ва К.П.Кауфман имзолаган Гандимиён шартномасига кўра, Хива хонлиги Россияга қарам давлатга айланиб қолган.

ХИХ асрда Будапештдаги Европа фанлар академияларидан бирига лавозимда ишлаган Хоразмдан биринчи ва Марказий Осиёдан ягона олим тилшунос Мулло Исъҳоқ (1836—1892) эди.[32]

Бу даврда илк ўзбек матбаачиси ва ношири Отажон Абдалов (1856—1939) ўз фаолиятини бошлади. Матбаачилик фаолиятини 1874-йилдан Хива шаҳрида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ИИ саройида ташкил этилган тошбосмада ишлашдан бошлаган. Отажон Абдалов 1876-йилда Абдуносир Фароҳийнинг „Нисабуссибён“ асарини тошбосмада босиб хонга тақдим этди. Бу китоб Хивадагина эмас, балки бутун Ўрта Осиё миқёсида биринчи босма китоб ҳисобланади.

Асфандиёрхон (1910—1918) Россиядаги ўзгаришлар сабаб Хива хонлигида зулмни кучайтирган. Шу билан бирга Россия ҳукумати талаби билан 1910—1913-йилларда вазир Исломхўжа бошчилигида ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилган. 1914—1916-йилларда солиқларнинг кўпайиши, иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши сабабли халқнинг норозилик ҳаракати кучайди.

1873-йили Муҳаммад Раҳимхон ИИ ҳукмдорлиги даврида Хоразм Россия империясига тобе давлатга айланади. Қўнғиротлар 1920-йилга қадар, Қизил Армия босқини натижасида ағдарилгунга қадар, ҳукмронликни ўз қўлида сақлаб қолдилар.

Хоразм ХХ аср бошларида

Худойберган Девонов (1878 — 1940) — биринчи хоразмлик ўзбек кинооператори ва ўзбек киносанъатининг асосчиси бўлган. 1907—1908-йиллар Москва, Петербургдан телескоп, граммофон, фото ва кино асбоблари олиб келиб фотолаборатория ташкил этган. Бу лаборатория Хоразмда фотокиностудия вазифасини ўтаган. Девонов ижоди рус киносанъаткорлари фаолияти билан деярли бир вақтда бошланган. У „Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари“, „Туркистон кўринишлари“, „Хива ва хиваликлар“ каби қисқа филмларни ишлаган. Ўз филмларида ватанпарварлик, маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган. Хоразм халқи урф-одатлари ифодаланган мингга яқин фотосурат яратди. ХХСР даврида мактаб, интернатлар очиб, унда фото-кино ишларини олиб борди.

Отажон Абдалов (1856, Хива — 1927) — биринчи ўзбек китоб чоп этувчиси, Хоразм ҳудудида китоб босиб чиқаришни асосчиси бўлган. Литографияларда Алишер Навоий, Мунис Хоразмий, Мирза Абдукарим, Машраб, Огаҳий ва бошқа ўзбек ва мумтоз адабиёти классикларининг асарлари яратилган.

1921-йилда ўзбек сиёсий ва жамоат арбоби, тилшунос, журналист ва Хоразм жадидчилигининг таниқли арбобларидан бири Мулла Бекжон (1887—1929) Хива Халқ Университетини (ҳозирги Урганч давлат университети) — Марказий Осиёдаги биринчи университетлардан бири очди.[33][34]

Хоразм ҳукмдорлари

Хоразм ҳукмдорлари
Исми Бошқарув йиллари Унвонлар
Сиёвушийлар сулоласи
тахминан мил. ав. 1200 — 1140 хоразмшоҳ
Саксафар тахминан мил. ав. 519 — 517 хоразмшоҳ
Фарасман тахминан мил. ав. 329 — 320 хоразмшоҳ
Африғийлар сулоласи
Африғ 305 — ? хоразмшоҳ
Аҳмад ибн Ироқ ? хоразмшоҳ
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ? — 995 хоразмшоҳ
Мамунийлар сулоласи
Абу Али Маъмун ибн Муҳаммад 992—995
995 — 997
Гурганж амири
хоразмшоҳ
Абу-л-Хасан Али ибн Маъмун 997—1009 хоразмшоҳ
Айн ад-Даула Абу-л-Аббос Маъмун ибн Али 1009—1017 хоразмшоҳ
Абу-л-Харис Муҳаммад 1017 хоразмшоҳ
Олтинтош сулоласи
Алтунташ 1017—1032 хоразмшоҳ
Харун ибн Алтунташ 1032—1035 хоразмшоҳ
Исмоил ибн Алтунташ 1035—1041 хоразмшоҳ
Ануштегинийлар сулоласи (Бекдили)
Қутбиддин Муҳаммад И 1097—1127 хоразмшоҳ
Ала ад-ин Оциз 1127—1138,
1139 — 1156
хоразмшоҳ
Таж ад-Дин Эл Арслон 1156—1172 хоразмшоҳ
Жалоладдин Султоншоҳ Маҳмуд 1172 хоразмшоҳ
Ала ад-Дин Такаш 1172—1200 хоразмшоҳ
Ала ад-Дин Муҳаммад ИИ 1200—1220 хоразмшоҳ
Қутб ад-Дин Узлагшоҳ 1217—1221 валеаҳд, Хоразм, Хуросон ва Мазандарон султони
Жалоладдин Мангуберди 1217—1220
1220 — 1231
Ғазний, Бамиан ва Гур султони
хоразмшох
Рукн ад-Дин Гурсанжти 1217—1222 Ироқ султони
Ғиёсиддин Пиршоҳ 1217—1229 Керман ва Мекран султони

Манбалар

  1. ↑ Култура и искусство древнего Хорезма. М., 1981, с3.
  2. ↑ Рапопорт Ю. А. Краткий очерк истории Хорезма в древности // Приарале в древности и средневекове. М., 1998,с.28
  3. ↑ Толстов, С. П. Древний Хорезм (опит историко-археологического исследования). 1948, с.13
  4. ↑ Рапопрот Ю. А., Краткий очерк истории Хорезма в древности // Приарале в древности и средневекове. Москва: Восточная литература, 1998,с.28
  5. ↑ Бартолд В. В. Сочинения т.1. М., 1963, с.199
  6. ↑ Неразик, Е. Е. К проблеме развития городов Хорезма // Култура и искусства древнего Хорезма. М.,"Наука 1981, С.224
  7. ↑ Толстов, С. П. Древний Хорезм. М., 1948, С.22
  8. ↑ Гулямов, Я. Г. История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней. Ташкент, 1956, с.146.
  9. ↑ Древности Южного Хорезма. Труди Хорезмской археолого-этнографической экспедиции. Т. 16. М., 1991, с.13
  10. ↑ Рапопорт Ю. А. Краткий очерк истории Хорезма в древности // Приарале в древности и средневекове. — М. Восточная литература, 1998. — „В пределах оазиса зафиксировано около 400 поселений архаического времени, но лиш городищэ Кюзели-гир в левобережном Хорезме можно считат развалинами укрепленного города“.
  11. ↑ „ХОРЕЗМ • Большая российская энциклопедия - электронная версия“. олд.бигенc.ру. 2023-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-июн.
  12. ↑ 12,0 12,1 Юсупов Х. „Путеводитель по археолого-архитектурным памятникам Ташаузской области“. Туркменистан (1989). 2023-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-май.
  13. ↑ 13,0 13,1 А. А. Хакимов. Особенности развития култури и искусства Хорезма с древности до ВИИИ века // Хорезм в истории государственности Узбекистана — Ташкент, 2013 г.
  14. ↑ Рапопорт Ю. А. „Краткий очерк истории Хорезма в древности // Приаралье в древности и средневековье.“ с. 32. Восточная литература (1998 г.). 2023-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  15. ↑ С. Б. Болелов — статя "Кюзели-гир (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) " на сайте проэкта БРЕ.
  16. ↑ Древнейшиэ государства Кавказа и Средней Азии. (под общ. редаксиэй акад. Б. А. Рибакова) — Москва, изд. Наука, 1985 г.
  17. ↑ Хорезм. — Болшая совецкая энсиклопедия (в 30 томах). 3-э изданиэ, 1969-1978. Москва, изд. „Совецкая энсиклопедиия“
  18. ↑ Ю. А.Рапопорт, М. С. Лапиров-Скобло. Раскопки дворсового здания на городищэ Калали-Гир 1 в 1958 г. — Полевиэ исследования Хорезмской экспедиции в 1958-1961 гг. — Издателство АН СССР, 1963 г., с. 141: „Городищэ Калали-гир 1 расположено в пределах Ташаузской области Туркменской ССР на сухом русле Даудан — одном нз древних протоков Аму-Дари, пересекающэм северо-восточниэ Кара-Куми. Стени крепости идут по краю каменистой возвишенности, образуя прямоуголник, площад которого несколко превишаэт 630 тис. кв. м. Это крупнейшеэ по своим размерам городищэ Хорезма.“
  19. ↑ ҳттпс://узрепорт.неwс/соcиэтй/в-ҳорезме-ведуця-раскопки-самого-древнего-из-открйитйиҳ-ҳрамов-зороастризма
  20. ↑ ҳттпс://подробно.уз/cат/подробно/узбекскиэ-аркҳеологи-возродят-один-из-древнейшикҳ-городов-централной-азии/
  21. ↑ Бетц, Алисон, Вадим Н. Ягодин, Франтз Гренет, Фиона Кидд, Мичеле Минарди, Мелодиэ Боннат, анд Станислав Кҳашимов. „Тҳе Акчакҳан-кала wалл паинтингс: неw перспеcтивес он кингшип анд религион ин Анcиэнт Чорасмиа.“ Жоурнал оф Иннер Асиан Арт анд Арчаэологй 7 (2016): 125-165.
  22. ↑ Толстов, С. П. Кой-Крйлган-кала--памятник кул’турй древнего Кҳорезма ИВ в. до н. э.-ИВ в. н. э. Вол. 5. М., 1967, с.253
  23. ↑ Труди Хорезмской археолого-этнографической экспедиции, т. ХИВ. М., „Наука“, 1984
  24. ↑ Тенишев Э. Р. Гуннов язик // Язики мира: Тюркскиэ язики. — М., 1997. — С. 52-53.
  25. ↑ „Сюнну-Гунни. Кто же они? Стенограмма лексии, прочитанной Анной Владимировной Дибо“. 2014-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-ноябр.
  26. ↑ Этиэнне де ла Ваиссиэре, Ис тҳере а „Натионалитй оф тҳе Ҳепҳталитес?“ ин Буллетин оф тҳе Асиа институте. Неw сериэс. Волуме 17. 2003. [2007], п. 129—130
  27. ↑ П. Г. БУЛГАКОВ, Б. А. РОСЕНФБЛД „ТАРИХ КИТОБИ“ АЛ-ХОРАЗМИ // Ўзбекистондаги ижтимоий фанлар. № 7, 1983, с.18-22
  28. ↑ Гончаров Е. ЙУ., Настич В. Н. Новйе нумизматические памятники ИХ в. из Восточного Приаралъя (новооткрйтйй чекан государства Сйрдар’инскикҳ огузов) // Мезҳдународная научная конференсия „РАСМИР: Восточная нумизматика — 2011“. Сб. науч. трудов. ― Киев, 2013. С. 26–3
  29. ↑ Абу Рейкҳан Бируни. Избраннйе произведения, И. Ташкент. АН УзбССР. 1957, с.87-89.
  30. ↑ М. Н. Болтаев. Абу Али ибн Сина — великий мйслител', ученйй энциклопедист средневекового Востока. М.: Сампо, 2002,с.37
  31. ↑ Петров, В. Д. „Ибн Сина-великий среднеазиацкий ученйй энциклопедист.“ Абу Али Ибн Сина. Канон врачебной науки. Ташкент, 1981, c. ХВИИ
  32. ↑ ВАМБЕРИНИНГ ЙЎЛДОШИ МУЛЛА ИСҲОҚ // Шарқ юлдузи. — Ўзбекистон ССР ёзувчилар уюшмаси, 1981. — С. 223
  33. ↑ Валидий, Бўлинганни бўри эр (Ҳотиралар), Ташкент, 1997.
  34. ↑ М. Маткаримов, Кҳорезм Републиc: Давлат Тузилиши, Нозирллари wа Итисоди, Ургенч, 1993.

Адабиётлар

  • Толстов С. П., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Тошкент, 1964;
  • Толстов С. П., По древним делтам Окса и Яксарта, Москва, 1962;
  • Массон В. М., Средняя Азия и Древний Восток, Москва, 1964;
  • История Хорезма. Ташкент, 1976.
  • Дзҳаббаров И. Древний Кҳорезм — страна вйсокой кул’турй и уникал’ной дукҳовности (Этно-исторические очерки) Москва : Институт этнологии и антропологии РАН, 2014.
  • Веселовский Н. И. Очерк историко-географических сведений о Хивинском ханстве от древнейших времён до настоящэго времени. СПб., 1877.
  • Толстов С. П. Новогодний праздник „каландас“ у хорезмийских христиан начала ХИ века. (Wайбаcк Мачине сайтида 25-ноябр 2009-йил санасида архивланган) Материали и исследования по этнографии и антропологии СССР, 1946, 2, с. 87-108.
  • Б. Грозний. Протоиндийскиэ писмена и их расшифровка. Вестник древней истории 2 (11). 1940.
  • Толстов С. П. По следам древнехорезмийской сивилизации. М.-Л.: 1948.
  • Кидирниязов М.-Ш. Материалная култура городов Хорезма в ХИИИ—ХИВ веках. Нукус: Каракалпакстан, 1989.

Ҳаволалар