Хорея (юнонча: чореа — рақс) — нерв системаси касаллиги; тез-тез такрорланадиган ғайритабиий ҳаракатлар, қўлоёқларнинг тўсатдан тортишиши, ортиқча қисқариши ва ҳоказо; гиперкииезнинг бир тури. Х. терминини тиббиётга немис врачи Парацелс киритган. Катта Х., Кичик Х. ёки Сиденхем Х.си, Гентингтон Х.си ва бошқа фарқ қилинади.

Ревматизмда миянинг органик ўзгариши (ревматик Х.) ёки мустақил сурункали ирсий касаллик сифатида кузатилади. Х. бошланишида худди ревматизмта хос аломатлар пайдо бўлади. Бунда дастлаб болада ўта толиқиш, диққатеътибор сусайиши кузатилади; секинаста унинг ҳаракатлари ўзгаради; бола сакраганга, ўйинга тушаётганга ўхшаб юради, кўзини пириллатади, лабини чўччайтиради, қўлида бирор нарсани ушлаб туролмайди (чой ёки овқатни тўкиб юборади), палапартиш ёзади, юзини буриштириб, тилини чиқараверади, бемор худди сизни масхаралаётганга ўхшаб кетади. Кейинчалик бундай аломатлар жиддий тус олади. Вақтвақти билан беморнинг гоҳ қўли, гоҳ оёғи тортишиб қолади; мускул тонуси сусаяди. Х.нинг оддини олиш ва даволашда врач айтганларини бекаму кўст бажариш ниҳоятда муҳим. Одатда, ревматизмга йўлиққан беморлар диспансер назоратида бўлишлари, агар Х.га хос андак ўзгариш пайдо бўлса, дарҳол врачга кўринишлари лозим. Касалликка муртак безининг яллиғланиши сабаб бўлса, дарҳол уни олдириб ташлаш, ревматизмни мунтазам профилактик даволаш тавсия этилади. Касаллик ўз вақтида даволанса, бемор бутунлай соғайиб кетади. Х. ҳомиладорликда, айниқса ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида ҳам пайдо бўлиши мумкин; кўпроқ ёшлигида ангина, ревматизм ёки Х. билан оғриган аёлларда учрайди. Бундай беморлар аёллар консултациясига вақтида мурожаат этишеа, касалликнинг олди олинади. Х.нинг Гентингтон хили аксарият ўрта яшар ва кексаларда учрайди, наелданнаелга ўтади; баъзан атеросклероз оқибатида вужудга келади. Бунда қўлоёқ ва танадаги ғайритабиий ҳаракатлар тилга ҳам ўтади. Бемор гапириш, овқат ейиш, юришга қийналади, эси кирарличиқарли бўлади; ишга яроқсиз бўлиб қолади. Касаллик зўрайган даврида махсус парвариш талаб этилади.

Манбалар