Xorioidea
Хориоидеа, шунингдек, хороидеа ёки хороид деб ҳам номланади, кўзнинг қон томирли қатлами ҳисобланган томирли парданинг бир қисмидир. У бириктирувчи тўқимадан ташкил топган ва кўзнинг тўр пардаси ва склера ўртасида жойлашган. Инсон хороиди кўзнинг энг орқа қисмида энг қалин бўлиб (0,2 мм), чекка қисмларда эса 0,1мм гача ингичкалашади[1]. Хороид тўр парданинг ташқи қатламларини кислород ва озуқа моддалар билан таъминлайди. Киприксимон тана ва камалак парда билан бирга, хороид [томирли парда]]ни ҳосил қилади.
| ХориоидеаХориоидеа | |
|---|---|
| лотинча: чороидеа | |
|
| |
|
| |
| Артерия | Узун ва калта орқа силиар артериялар |
Хороиднинг тузилиши одатда тўрт қатламга бўлинади (тўр парда томонга қараб санаб борилади):
- Ҳаллер қатлами — каттароқ диаметрли қон томирларидан ташкил топган хороиднинг энг ташқи қатлами[1];
- Саттлер қатлами — ўрта диаметрли қон томирлари қатлами[1];
- Хороиднинг капилляр қатлами[1] ва
- Бруч мембранаси (синонимлари: Ламина базалис, Cомплехус базалис, Ламина витра) — хороиднинг энг ички қатлами[1].
Қон таъминоти
Одамларда кўзнинг кўз артерияси (а. опҳталмиcа)нинг тармоғи бўлган орқа силиар артериялардан бошланувчи икки хил қон таъминоти мавжуд: ретинал (тўр пардада) ва увеал (томирли пардада)[2]. Томирли парда ва тўр парданинг ташқи ва ўрта қатламларини таъминловчи увеал қон айланишининг артериялари кўз артериясининг тармоқлари бўлиб, кўриш нервидан алоҳида ҳолда кўз олмасига киради. Бошқа томондан, ретинал қон айланиши ўз тармоғини марказий тўр парда артерияси (а. Cентралис ретинаэ)дан, шунингдек, кўз артериясининг бир тармоғидан олади, лекин кўз олмасига кўрув нерви билан биргаликда йўналади[3]. Улар анастомозлар ҳосил қилиб тугамасдан, сўнгги артериолаларга сегментар бўлинади. Бу хороидал қон таъминотига таъсир қилувчи касалликларда клиник аҳамиятга эга. Марказий кўриш учун мас’ул бўлган кўрув доғи ва кўрув нерви олд қисмининг қон билан таъминланиши хороидал қон таъминотига боғлиқ[4]. Хороид томирларининг тузилиши оптик когерент томография билан, қон оқими эса Индосианин яшил ангиёграфияси ва Лазерли Допплер тасвири орқали аниқланиши мумкин[5].

Тарихи
Хороидни биринчи марта милоддан аввалги 400-йилларда Демокрит тасвирлаб берган ва уни „читоон малиста сомпҳос“ (сўриб олувчи қават) деб атаган[7]. Демокрит хороидни ҳайвонларнинг кесилган кўзларидан кўрган бўлиши мумкин, деган тахминлар мавжуд[8].
Демокритдан тахминан 100 йил ўтгач (милоддан аввалги 335 — 280 йиллар), Герофилос ҳам жасадларнинг кўзларида кесилган хороидни тасвирлаб берди[9][10].
Клиник аҳамияти
Хороид қон томирлар билан яхши таъминлангани туфайли кўзда саратон метастазларининг энг кўп учрайдиган жойидир. Метастазларнинг манбаи одатда сут бези саратони, ўпка саратони, ошқозон-ичак саратони ва буйрак саратони ҳисобланади. Икки томонлама хороид метастазлари одатда сут бези саратони билан боғлиқ, бир томонлама метастазлар эса ўпка саратонининг тарқалишидан келиб чиқади. Хороид метастазлари хороиднинг ўзидан келиб чиқадиган асосий ўсимта бўлган увеал меланомадан дифференсиал диагностика қилиниши лозим[11].
Галерея
-
Инсон кўзининг горизонтал кесмаси; хороид бинафша рангда кўрсатилган.
-
Ретинал ва хороидал қон оқимининг лазерли Допплер тасвири
-
Камалак парданинг олд томондан кўриниши
-
Кўрув нервининг терминал қисми ва унинг кўз олмасига кириши, горизонтал кесмада
-
Чап кўз олмаси орқа ярмининг ички ко'риниши
-
Кўзнинг ички тузилмалари
-
Кўз ички тузилмалари тасвири
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 МРCОпҳтҳ Саcс қуэстионс
- ↑ Тҳе Оcулар Cирcулатион
- ↑ "Сенсорй Реcептион: Ҳуман Висион: Струcтуре анд фунcтион оф тҳе Ҳуман Эе" вол. 27, п. 174 Энcйcлопæдиа Британниcа, 1987
- ↑ Ҳайреҳ, СС. (Новембер 1975). "Сегментал натуре оф тҳе чороидал васcулатуре". Бр Ж Опҳтҳалмол 59 (11): 631–648. дои:10.1136/бжо.59.11.631. ПМИД 812547. ПМC 1017426. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_бритиш-жоурнал-оф-опҳтҳалмологй_1975-11_59_11/паге/630.
- ↑ Пуё, Лéо, Мичел Пақуэс, Матҳиас Финк, Жосé-Алаин Саҳел, анд Мичаэл Атлан. „Чороидал васcулатуре имагинг wитҳ ласер Допплер ҳолограпҳй.“ Биомедиcал оптиcс эхпресс 10, но. 2 (2019): 995–1012.
- ↑ Лéо Пуё, Мичел Пақуэс, анд Мичаэл Атлан, "Спатио-темпорал филтеринг ин ласер Допплер ҳолограпҳй фор ретинал блоод флоw имагинг, " Биомед. Опт. Эхпресс 11, 3274–3287 (2020)
- ↑ Долз-Марcо, Р., Галлего-Пиназо, Р., Дансингани, К. К., & Яннуззи, Л. А. (2017). Тҳе ҳисторй оф тҳе чороид. Ин Ж. Чҳаблани & Ж. Руиз-Медрано (Эдс.), Чороидал Дисордерс (Вол. 1–5, пп. 1–5). Аcадемиc Пресс. дои:10.1016/б978-0-12-805313-3.00001-6
- ↑ Рудолпҳ, Келли (2012). "Демоcритус' Опҳтҳалмологй" (эн). Тҳе Cлассиcал Қуартерлй 62 (2): 496–501. дои:10.1017/С0009838812000109. ИССН 0009-8388. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/cлассиcал-қуартерлй/артиcле/абс/демоcритус-опҳтҳалмологй/75Ф141868614774250Э11Ф39ДБ7C5072.
- ↑ Стаден, Ҳеинрич вон. Ҳеропҳилус: Тҳе Арт оф Медиcине ин Эарлй Алехандриа: Эдитион, Транслатион анд Эссайс (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1989. ИСБН 978-0-521-23646-1.
- ↑ Реверóн, Р. (2015). Ҳеропҳилос, тҳе греат анатомист оф антиқуитй. Анатомй, 9(2), 108–111. дои:10.2399/ана.15.003 ҳттпс://дергипарк.орг.тр/эн/доwнлоад/артиcле-филе/371071
- ↑ "Чороидал метастасес: оригин, феатурес, анд тҳерапй". Индиан Жоурнал оф Опҳтҳалмологй 63 (2): 122–127. Фебруарй 2015. дои:10.4103/0301-4738.154380. ПМИД 25827542. ПМC 4399120. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4399120.