Хорок (Лйcопсис ориэнталис Л.) — говзабондошларга мансуб қишлайдиган бир йиллик бегона ўт. Пояси мустаҳкам, тик ўсади, юқори кисми сершох, оқ қилчасимон туклар билан қопланган, бўйи 20—40 см. Барглари тукли, наштарсимон, чеккалари бутун, юқрридагилари бандсиз. Гуллари ҳаворанг, гажак тўпгулга йиғилган. Илдизи ўқ илдиз. Меваси ёнғоқча. Май—сентябргача гуллайди ва мевалайди. Уруғидан кўпаяди. 10— 12° да уруғлари кўкариб чиқади. Кузги ниҳоллари баъзан қишлайди. Ўрта Осиёда тарқалган. Дон экинлари ва бедапояларда, пахта далаларида бегона ўт сифатида учрайди. Ариқ, канал бўйларида, боғ, узумзорларда, сабзавотполиз экинлари орасида усади.

==Кураш чоралари== ангиз юмшатилади, ер чуқур ҳайдалади, бегона ўтлар гуллашигача ўрилади. Ғалла экинларига гербицидлар пуркалади.