Xost
Хост, Хуст, Хашт — ўрта асрларда Тохаристонга мансуб шаҳарлардан бири. Андароб ш. (Шим. Афғонистон) яқинида, Банда дарёси бўйида, алКурза водийсида жойлашган. Х. алоҳида округ ("амал") маркази бўлиб, унга 4 тоғ дарёси бўйлаб ўтган 4 йўл туташган. Хитой сайёҳи Сюан Сзан асарида Х. Тохаристондаги Кюсито мулки сифатида қайд этилган. ВИИ асрда бу ерда 3 та Будда ибодатхонаси ва бир неча роҳиблар бўлган. Бу ерда араблар истилоси даврида қалъа бўлиб, унда Низак Табархон (Низак Тархон) Қутайба ибн Муслим таъқибидан қочиб яширинган. Қутайба бу мустаҳкам қалъани куч билан эгаллай олмай, уни фақат ҳийла билан забт этган.
Х. ИХ—Х аср манбаларида қайд этилган. ИХ асрда Х.да жоме масжиди бўлган. Х асрда Х. ҳосилдор ерли, қалин боғларга эга озода ва гўзал шаҳар ҳисобланган. Унда арабларнинг "ашраф" қабиласи яшаган, бу қабила ХИИ асрда Самъоний асарида ҳам қайд этилган. Мўғуллар истилосидан лўнг , шунингдек, Амир Темур ва темурийлар даврида Балхга, ХВИ—ХВИИ асрларда эса Балх хонлигига тобе бўлган. Ўрта аср Х. шаҳри ҳозир ҳам ўз номини сақлаб қолган. У ХХ аср бошида Фаранг билан бирга Каттагон ҳокимига тобе бир ўлкани ташкил қилган.
Адабиёт
- Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязичним источникам ИХ — начале ХИИИ вв., Т., 1996.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |