Xotima
Хотима – бадиий, илмий асарларга якун сифатида ёзиладиган қўшимча қисм. Бадиий асар хотимасида ёзувчи асар қаҳрамонларининг кейинги тақдири ҳақидаги мулоҳазаларини қисқа баён қилади.
Театр-драматик асарлар (кўпроқ комедиялар)да актёр-персонажларнинг намойиш қилинган воқеалар мазмуни ҳақидаги якуний характеристикаси ёки уларнинг томошабинларга қарата насиҳат, миннатдорчилик, илтифот кўрсатиш маъносидаги мурожаати (Шекспир, Брехт Бертолт, Молер драмалари) тушунилади.
Юнон драматургиясида хотима вазифасини хорнинг якуний монологи бажарган. Кўпгина роман ва қиссаларнинг хотимасида қаҳрамонларнинг сюжет ечимидан сўнг маълум вақт ўтгандан кейинги ҳаёти тасвирланади. Айни бир пайтда хотимада тасвирланган воқеаларнинг ахлоқий, фалсафий, эстетик жиҳатлари ҳақида мулоҳаза юритилади. Лев Толстойнинг „Уруш ва тинчлик“, Абдулла Қодирийнинг „Ўткан кунлар“, Абдулла Қаҳҳорнинг „Синчалак“ асарларида хотима намуналари мавжуд[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Хотима“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |