Хотинработ — кушонлар даврига оид шаҳар харобаси (мил. И—ИВ асрлар — мил. ХИ—ХИИ асрлар). Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида жойлашган. 16 хонадан иборат ҳунарманд кулол уйи (21х18 м) ва устахонаси харобалари қазиб очилган. Зал яхши безатилган. Оҳактошли устун асослари, сопол идишлар, ҳайкалчалар ва сопол пишириладиган хумдонлар топилган. Марказий тепанинг шим. қисмида мил. ХИ—ХИИ асрларда ҳаёт қисман тикланган. Марказий тепадан 200 м шарқда мил. ХВИ—ХВИИ асрларга оид савдо тоқи қолдиқлари очилган. Тоқнинг тарҳи асосида 8 қиррали зал ва унинг атрофида 8 хўжалик хоналари бўлиб, зал тузилишига кўра гумбаз билан ёпилган.