Xotun
Хотун(форсча: خاتون кҳāтūн), қатун — хоқон хотини ва ҳукмдор аёлга нисбатан қўлланган туркий унвон. Дастлаб, ҳунлар даврида (мил. ав. 3 — мил. ИИИ асрлар) қайд этилган. Турк хоқонлиги даврида (ВИ—ВИИИ асрлар) хоқондан кейин 2даражада турувчи унвон.
Х.лар тўра асосида хоқон билан биргаликда ҳокимиятни бошқаришган. Тарихда туркий ҳукмдорларнинг бир неча хотини бўлгани, фақат улардан бири — бош Х. бўлгани маълум. Хоқон вафот этганда ўрнини эгаллайдиган ўғли кичик ёш бўлса Х. унинг номидан ҳокимиятни бошқарган.
Ҳарбий сафар чоғида ҳам Х.лар ҳукмдорлар ёнидан жой олганлар, шунингдек, хукмдор саройда бўлмаган пайтда саройни бошқариб, элчилик ҳайъатларини қабул қилганлар.
Турк хоқонлиги даврида унга бўйсунувчи бир қатор ўлка, давлатларда Х. унвони кенг тарқалган. Жумладан, Чоч, Суғд, Бухоро, Тохаристон, Зобулистон ва Гандхарада ушбу унвон хукмдорларнинг бош хотинига нисбатан қўлланган. Мас, хитой ва араб манбаларида қайд этилишича, Чоч воҳасида ВИИ—ВИИИ асрларда Хотункат ("Хотун шаҳри") мавжуд бўлган. Бухорога ВИИ асрнинг 80-йилларида араблар бостириб кирган пайтда уларга Бухорхудот ва Хотун қарши чиққан. Араблар томонидан Бидун ўлдирилгач, унинг ўғли Туғшода ёш бўлгани сабабли тахтга хотини Хутак хотун ўтиради. Шунингдек, 726 йилда Шимолий Ҳиндистонда бўлган хитой сайёҳи Хой Чао бу ердаги Гандхара ўлкасини туркий сулола бошқарганлиги ва ҳукмдорнинг аёли катун (хотун) будда монастири қурдирганлигини қайд этган.
ВИИ—ВИИИ асрларга тааллукли суғдий ёзувли қад. туркий тангалар орасида қўшалоқ тасвирли; ўнг томонида ҳукмдор ва малика тасвирланган, орқа томонида эса МРъЙ (ҳукмдор) ва а.’ттwнҳ (хатун) унвони зарб қилинган тангалар учрайди. Ушбу тангалар, асосан, мамлакатимиз ҳудудидан топилган бўлиб, Суғд ёки Бухорода ҳукмронлик қилган туркий сулолага мансуб ҳисобланади.
Хуросон, Мовароуннаҳр, Шарқий Туркистонда мусулмон дини тарқалгач, туркий сулолаларда ҳам аёлларнинг мавқеи сақланиб қолган ва улар Х. унвони билан давлат ишларида катта ўрин тутганлар. Жумладан, Қорахонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар ва бир қатор бошқа туркий давлатларда Х.ларнинг мавқеи баланд бўлган. Масалан, Хоразмшоҳлар давлатини бошқаришда Муҳаммад Хоразмшоҳ онаси Туркон хотуннннг измидан чиқмаган.
Адабиёт
- Гумилев Л.Н., Древние тюрки, М., 1967; Абдураҳмонов Ф., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т., 1982.
Ғайбулла Бобоёров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |