Храбек қишлоғи (Хирабек) — Андижон вилояти Андижон туманидаги қадимий қишлоқ. Қадимги туркий тилда „кара“, „хара“ тепалик, ўртача баланд дўнглик маъносида келади. Дарҳақиқат, Хирабек қишлоғи адирлар ёнбағрида жойлашган. „Бобурнома“да „харабук“ деб ёзилган. „Хирабек“даги „бек“, бизнингча, тепаликларнинг баландроғи деган маънода қўшилган бўлса керак. Храбек қишлоғи Андижон шаҳрининг шарқий томонида, Янги Андижон шаҳрига яқин ҳудудда жойлашган. Храбек қишлоғи таркибига Дўнгқишлоқ, Кенгаш, Саддатаги маҳалла фуқаролар йиғинлари киради. Храбек қишлоғининг жанубида Андижон-Жанубий стансияси мавжуд.

Храбек
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Андижон вилояти
Туман Андижон (туман)
Аввалги номлари Хирабек
Расмий тил(лар)и Ўзбек
Миллий таркиб ўзбеклар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 74 373
Почта индекс(лар)и 170620
Автомобил коди 60

Манбалар

[1] [2] [3]