Xrizokolla
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Хризоколла (юнонча: чрйсос — олтин ва колла — елим; қадимда олтин буюмларни кавшарлашда ишлатилган) — силикатлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cуг[Си4О10]2(ОҲ)12нҲ2О. Ромб сингонияда кристалланади. Криптокристалл, куртаксимон, узум бошидек, тупроқсимон, пўстлоқсимон агрегатлар ҳосил қилади. Ҳаво ранг, ҳаво рангяшил, кўк, қўнғир, қора хиллари маълум. Қаттиқлиги 2—4, зичлиги 2,2—2,3 г/см3. Ёриқларни, шунингдек, кварс, пироксен доналари орасини юпқа парда каби тўддириб туради. Х. мис конларининг оксидланиш зонасида кенг таркдлган минерал бўлиб, мис рудаларини қидиришда даракчи ҳисобланади. Қуруқ, иссиқ икдимли жойларда кенг тарқалган. Унинг малахит, азурит, серуссит, калцит ва бошқа минераллар ўрнида пайдо бўлган псевдоморфозалари бор. Х. хорижда Чили, АҚСҲ, Россия Федерацияси (Урал, Байкал орти), Қрзоғистондаги конларда учрайди. Ўрта Осиёда Х. кдсимдан маълум. Ўзбекистонда Қалмоққир, Қўрғошинкон, Қўйтош ва Олтинтопган конларида мавжуд.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |