Хром рудалари — тўқ яшил кристалл модда. Суюқланиш температураси 1990°, зичлиги 5,21 г/см3, сувда эримайди. Ишқорлар билан хромитлар ҳосил қилади. Бўёклар тайёрлашда, шиша ва сополларни бўяшда, катализатор сифатида ишлатилади. Хром (У1)оксид — хромат ангидрид СгО3, тўқ қизил кристалл модда. Суюкданиш температураси 196°, зичлиги 2,8 г/см3. Сув билан хромат кислота ҳосил қилади, кучли оксидловчи. Хром олишда, хромлашда ишлатилади. Заҳарли.