Xromosomalar


Хромосомалар (қадимги юнонча: χρῶμα „ранг“ + σῶμα „тана“) — шаклан ядродан фарқ қилувчи, баъзи бир боёқлар ёрдамида бояладиган ядронинг энг муҳим таркибий қисмидир. Ҳужайрасидаги генларни ўзида сақловчи, ҳужайра ва яхлит организм учун хос хусусиятларни белгиловчи органоидлар. Ўзўзидан кўпайиш хусусиятига эга. Организмлар Х.и тузилиши ва функсиясига кўра бир-биридан фарқ қилади. „Х.“ терминини немис анатоми ва гистологи В.Валдеер таклиф этган (1888). Х. асосини оқсиллар ва нуклеопротеидлар билан боғланган 2 занжирли ДНК молекуласи ташкил этади. Х.даги ирсий ахборот ДНК молекуласининг тузилиши ва унинг генетик коди орқали таъминланади. Х.даги ДНКнинг тахланиши ва РНК синтезини бошкаришда оқсиллар иштирок этади. Х. тузилиши ва функсиясининг ўзгариши Х. суббирликлари — хромонемаларнинг спиралланиши билан боғлиқ. Спиралланган Х. ҳужайра бўлиниши метафазасида ёруғлик микроскопда яхши кўринади. Ҳар бир хромосома сентромералари орқали ўзаро туташган 2 та хроматиддан иборат. Хроматидлар редупликация натижасида ҳосил бўлади. Соматик ҳужайрларда Х. диплоид (2 тадан), уларнинг бири она, 2си ота организмга тегишли. Жинсий кўпайиш (меёз)да гомологик Х.дан бири жинсий ҳужайраларга ўтади. Ҳар хил турга мансуб организмлар бирбиридан Х. сони ва уларнинг тузилиши билан фарқ қилади. Ҳужайрадаги барча Х. кариотип (Х. тўплами)ни ҳосил қилади. Кариотипда жинсий Х. ва аутосомалар бўлади. Айрим турларда айнан шу тур учун хос генларга эга бўлмаган қўшимча Х. ҳам учрайди. Бактериялар ва вируслар генетик аппарата бир чизиқли ёки ҳалқасимон, ситоплазмадан ядро қобиғи орқали ажралмаганлиги ва тахланмаганлиги туфайли уларни шартли равишда Х. дейиш мумкин.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |