Xronika
Хроника (юнонча: χρόνος – „йилнома“) – 1) адабий жанр. Воқеаларнинг тарихан изчил баёнини ўз ичига олади. Хроникада вақт тарихий жараённинг субекти тарзида акс этади. Хроника сюжети вақтнинг ўзгариши таъсирида уюштирилади, асар воқеалари ва персонажлар тақдири вақтга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Хроника сюжетини реал тарихий вақтдан бошланган воқеалар суръати, давомийлиги, тартиби ва ритми ташкил этади. Хроника дастлаб мифлар ва эпик сюжетларнинг тарихий асосини белгиловчи унсурлар шаклида намоён бўлган. Қадимги Инжил китобларида ва исланд сагаларида хроникадан фойдаланилган. Ўрта асрларда хроника мустақил тарихий жанр йилномаларда кўп учрайди. Уйғониш давридан бошлаб хроника материалларидан бадиий мақсадларда фойдаланилади. Wиллиам Шакеспеаре драмаларида хроника унсурлари ишлатилган. Кейинроқ хроникал баён усулларини қўллаш эстетик маъно касб этди. ХХ асрда эпик усул тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ва адабиётнинг ҳужжатлиликка интилиши туфайли хроника кенг авж олди (масалан, Садриддин Айнийнинг „Қуллар“ романи ва бошқалар); 2) вақтли матбуотда, радио, телевидение, кинода сиёсий, хўжалик, маданий ва бошқа ҳаётга оид кундалик воқеаларни ахборот тарзида ёритувчи материал.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |