Xuan Ba
Хуан Ба — (?—мил.авв 51-йил) Хитой Хан сулоласи давлат амалдори. Янся уездида маҳаллий зодагон оиласида туғилган. Янся уэзди Хитойнинг ҳозирги Хенан ўлкаси, Тайхан уезди ҳудудида жойлашган бўлиб ҳисобланади. Иккинчи номи Си тун вафотидан кейин Дин хоу унвони берилган. Хуан ба ёшлигида ҳуқуқшуносликка оид билимларни чуқур ўрганган. Хан императори У-ди мил.авв. 156—87-йилларда яшаган. 141—87- йилларда императорлик қилган) ҳукумронлиги даврида давлат апаратида Шилан унвонига эга бўлган. Аммо, унинг укаси жиноят ишига аралашиб қолганлиги сабабли лавозимидан озод қилинган. Орадан кўп вақт ўтмай пойтахт округида кичик амалдор лавозимига тайинланишга эришган ва маоши икки юз дан (қоп маъносини билдиради) миқдорида дон маҳсулоти белгиланган. Хаун Ба ўзининг юмшоқ ва сахийлиги билан кишилар диққатини ўзига тортган. Бу хислати ўзидан юқори турувчи амалдорлар билан тил топишда ёрдам берган ва Хуан Ба мансаби пиллапояларидан тез кўтарилиб борган. Император Сюан-ди (мил.авв. 91—49-йиллар) ҳукумронлиги даврида суд маҳкамаси бошлиғи лавозимига кўтарилган[1]. Бир муддат Янчжоу тумани нспектори сифатида фаолият олиб борган ва ишчанлиги, юмшоқ табиати, сахийлиги сабабли Инчуан ўлкаси бошлиғи даражасига кўтарилган. Ушбу лавозимда Хуан Ба саккиз йил ишлаган ва ўз бошқарувидаги округни Хан империясидаги намунали даражадаги ўлкага айлантирган. Хуан Ба кейинроқ бир муддат бош сензор вазифасини ҳам бажарган. Давлат олдидаги хизматлари муносиб тақдирланган. Император назарига тушиб, мил.авв. 55- йилда Хаун Ба император Сюан-ди томонидан Сянчен-хоу унвонига муносиб деб топилган. Бу Хан империяси императорнинг бош маслаҳатчиси лавозими бўлиб, ушбу мансабда Хуан Ба мил.авв. 51-йилгача, яъни вафот этгунга қадар фаолият олиб борган [2]