Xuanxe
| Хуанхе | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Хуанхе, Хуанг хе, Сариқ дарё - Хитойнинг шарқий қисмидаги дарё. Узунлиги 4845 км, ҳавзасининг майдони 771 минг км². Тибет тоғлигининг шарқий қисмидан, 4000 м баландликдан бошланиб, ОринНур ва ЖаринНур кўллари орқали, Кунлун ва Наншан тоғлари тармоқлари орасидан оқади. Ўрта оқимида, Ордос ва Лёссли платони кесиб ўтаётиб, катта меандралар ҳосил қилади. Қуйироқда, чуқур даралардан ўтгач, сўнгги 700 км масофада Буюк Хитой текислигидан оқади. Сариқ денгизнинг Бохайван қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 2000 м³/сек., режими муссонли, ёзда тошади. Текисликларда сув сатҳи 4–5 м, тоғларда 15–20 м гача кўтарилади. Дарё йилига 1300 млн. т окизиқ келтиради ва бу жиҳатдан дунёда 1ўринни эгаллайди. Х. ва унинг ирмоқлари келтирган жуда кўп миқдордаги оқизикдардан сув лойқаланиб, сариқ гус олади (дарё номи шундан). Оқизиқлар қуйи қисмида тўпланиб бориб, дарё ўзанини кўтаради. Натижада текисликдан ўтган қисмида дарё ўзани теваракатрофдаги текисликлардан 3–10 м баланд. Тошқинларнинг олдини олиш мақсадида уз. 5 минг км ли дамбалар билан ўралган. Х. ва унинг ирмоқлари гидроэнергия захирасига бой. Суғоришда кенг фойдаланилади. Айрим қисмларида (жами 790 иcм) кема қатнайди. Х. ҳавзаси Хитойнинг аҳолиси энг зич рнларидан бири. Буюк канал орқали Хуайхе дарёси билан боғланган. Х. бўйида Ланчжоу, Баотоу, Лоян, Чженчжоу, Кайфин, Сзинан каби йирик шаҳарлар жойлашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |