Xuayxe
Хуайхе — Хитойнинг шарқий қисмидаги даре. Узунлиги 813 км, ҳавзасининг майдони 187 минг км². Асосан, Буюк Хитой текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 1000 м³/сек., энг юқориси 10— 13 минг м³/сек. Езда тошади. Даре жуда кўп оқизиқ келтиради, бу эса ўзанининг кутарилишига олиб келади. Натижада сув тошқини хавфи кучаяди. Фалокатли тошқинлардан сақланиш учун сув омборлари ва қирғокларига дамбалар қурилган. Каналлар орқали Сариқ денгиз, Янсзи ва Хуанхе дарёлари билан боғланган. Суғоришда кенг фойдаланилади. Қуйи қисмида кема қатнайди. Хуайхе водийси Хитойнинг муҳим қишлоқ хўжалиги раёнларидан бири. Даре бўйида Хуайнан ва Бенбу шаҳарлари жойлашган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Хуайхе“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |