Xubey
Хубей — Хитойнинг марказий қисмидаги провинсия. Янсзи дарёси ўрта оқимининг ҳар икки соҳилида, Дунтинху кўлининг шимолида жойлашган. Майдони 187,5 минг км². Аҳолиси 59 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Ухан ш. Релефи — текислик. Иклими субтропик, муссонли. Кўл кўп. Темир рудаси, тошкўмир, марганец конлари бор. Машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, қоғоз, семент, керамика, қора металлургия корхоналари мавжуд. Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Ҳайдаладиган ерларнинг катта қисми суғорилади. Йилига 2 марта ҳосил олинади. Асосий экини — шоли. Буғдой, арпа, маккажўхори, тариқ ҳам экилади. Техника экинларидан пахта, рами, кунжут, ер ёнғоқ, рапс, тамаки, шакарқамиш, чой етиштирилади. Боғдорчилик (ситрус мевалар, олма, нок) ривожланган. Ўрмон хўжалиги билан шуғулланилади. Корамол, чўчқа, парранда боқилади. Балиқ овланади. Янсзи дарёсида кема қатнайди. Йирик шаҳарлари: Ухан, Хуанши, Шаши, Ичан.
Х. ҳудудида қадимда ман ва и қабилалари яшаган. Мил. ав. ИХ—ВИИИ асрларда Х.га хитойлар кўчиб кела бошлаган. Х. 1668 йилдан ҳозирги чегарасига эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |