Xudoydod
Худойдод, Худододи Ҳусайний, Худойдод Баҳодир (? — 1409/1410) — Амир Темур саркардаларидан бири. Сейистон (1382—83), Мозандарон (1384), Тўхтамишхонга қарши юришларда (1389—95) фаол қатнашган, қўшиннинг чап қанотига тайин этилган. Халил Суягпонта отабеклик қилган, кейинчалик у билан низолашиб қолган. Соҳибқирон вафотидан кейин юз берган барча воқеаларда муҳим рол ўйнаган. Хўжанд ва Фарғона ўша вақтда унинг ҳукмронлиги остида бўлган.
Соҳибқироннинг Хитойга юриши чоғида Халил Султон бош бўлган қўшиннинг сўл қанотида ўғруққа раҳбарлик қилган. Соҳибқирон вафотидан сўнг ўғруқ билан Халил Султондан ажралиб чиқиб, АччиқПаркентга кетган ва Сирдарё ортида исён кўтарган. Х. мўғуллар билан сулҳ тузиб Соҳибқирон эгаллаган барча ерларни уларга қайтариб берган. Х. Жиззахга чопқун қилиб, Амир Темурнинг от уюрларини ҳайдаб кетган.
1407-йил Халил Султон Х.га қарши юриш қилган. Хўжанд ва Шоҳрухия унга жангсиз таслим бўлган. Тошкент узоқ қамалдан сўнг таслим этилган. Тошкентдан шимолидаги Шаробхона мавзеида Халил Султон қўшинига Х. ва Шайх Нуриддинлар қўққисдан тунги ҳужум — шабихун уюштирганлар. Халил Султон катта талафот билан Самарқандга чекинган. 1409-йил Шоҳрух Мовароуннаҳрга қўшин тортганидан фойдаланган Х. Уратепани эгаллаб олган. Халил Султон унга қарши оз сонли қўшин (4 минг киши) билан отланган, бироқ Самарқанд яқинидаги Султония (ёхуд Шероз)да Х. унга катта қўшин билан қўққисдан ҳужум қилиб, уни асир олган (1409-йил, 30 март) ва Самарқандни эгаллаган. Шоҳрух унга қарши 7 апрелда қўшин тортиб, Х.ни кўп маротаба ўз ихтиёри билан тобе бўлишга даъват этган. Х. унга рақиби Шайх Нуриддинни қўлоёғи боғланган ҳолда жўнатишларини талаб этган. Шоҳрух буни рад этиб, Сирдарёга қўшин тортган. Х. мўғуллар томонидан қатл этилган.
Адабиёт
- Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996: Бартолд ВВ., Сочинения, т.2, част 2, М., 1964.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |