Xunan
|
| ||
| Провинсия | ||
|---|---|---|
| Маъмурий маркази | Чангша | |
| Губернатор | Мао Веймин | |
| Партқўм котиби | Чжан Цинвей | |
| Расмий тили | хитойча | |
| Аҳоли | 66 444 864 киши (2020)[1] | |
| Майдони | 211 836 км² | |
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси |
Хупиншан, 2099 м | |
| Вақт минтақаси | +8:00 | |
| Қисқача | хит. соддалаштрилган 湘, пинйин: Хиāнг[2] | |
| Код ИСО 3166-2 | CН-ҲН | |
| Расмий сайти | Расмий сайт | |
| Харитада | ||
|
| ||
Хунан (хит. ан’анавий 湖南, соддалаштрилган 湖南, пинйин: Ҳúнáн, таржимаси: „жанубий кўл“ Дунтинху[3]) — Хитойнинг марказий қисмида жойлашган провинсия. Янсзи дарёси ўрта оқими ва Дунтинху кўли ҳавзасида. Майдони 210 минг км². Аҳолиси 65 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Чангша ш.
Тарих
Хунан ҳудудида қадимда ман қабилалари яшаган. ИВ асрдан хитойлар кўчиб кела бошлаган. 1937—45 йилларда Х. ҳудудининг катта қисми японлар қўл остида бўлди.
Жуғрофияси
Ер юзаси ғарбий ва жан. кисмида тоғлар, маркази ва шимолида текисликлардан иборат.
Иқлими
Иқлими субтропик, муссонли иклим. Йиллик ёғин 1100–2000 мм.
Иқтисодиёт
Иқтисодиётининг етакчи тармоғи — қишлоқ хўжалиги, хусусан, деҳкрнчилик. Асосий экин тури — шоли ҳисобланади. Буғдой, маккажўхори, арпа, батат, рами, рапс, ер ёнғоқ, кунжут, тамаки, жут экилади. Чой ва тунг дарахти ўстирилади. Боғдорчилик, хусусан, ситрус мевалар етиштириш ривожланган. Ёғоч тайёрланади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа боқилади. Дарёлардан ва Дунтинху кўлидан балиқ овланади.
Саноат
Хунанда сурма, қўрғошин, рух рудалари, волфрам, марганец қазиб чиқарилади. Сянтанда электровоз, электротехника ускуналари, станоклар, Ханянда кон ускуналари ишлаб чиқарилади. Озиқовқат, қоғоз, тўқимачилик саноатлари ривожланган. Янсзи дарёси ва Дунтинху кўлида кема қатнайди. Йирик шаҳарлари: Чанша, Сянтан, Чжучжоу ва бошқа
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.стац.гов.cн/энглиш/ПрессРелеасе/202105/т20210510_1817188.ҳтмл
- ↑ Атлас Китая 2022.
- ↑ Географические названия мира, 1998 — 452-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |