Хурмо (Диоспйрос) — хурмодошлар оиласига мансуб субтропик дарахт ёки буталар туркуми, экиладиган мева дарахти. Тропик ва субтропик минтақаларда 500 га яқин тури учрайди. Хитой, Япония, Ўрта денгиз бўйи мамлакатлари, Австралия, АҚСҲ, Кавказ, Ўрта Осиёда экилади. Меваси учун, асосан, шарқ хурмоси., совуққа чидамли виргиния хурмоси (Д. виргиниана), шунингдек, Кавказ Х.си (Д. лотус) ўстирилади. Ўзбекистонда экиладиган шарқ Х.си (Д. каки Тпип.)нинг ватани — Хитой. Дарахти 8–12 м, чиройли, шохшаббаси думалоқ ёки пирамидасимон. 100 —400 йил, баъзан ундан ҳам кўпроқ яшайди, лекин 50— 60 йилгача яхши мева беради. Х. —15, —20° гача совуққа чидайди, ёруғсевар ўсимлик. Барги йирик тухумсимон, усти тўқ яшил, орқаси тукли, кетма-кет жойлашган, тўкилиш олдидан қизғиш рангга киради.

Гули бир, баъзан икки жинсли. Апрел — майда гуллайди, октабр —ноябрда пишади. Меваси турли шакдда (500 г гача). Х. таркибида қанд, С витамини, протеин, темир тузлари, оқсил, ошловчи моддалар ва бошқа бор. Меваси 2 —3 ой сақланади, янгилигида ҳамда қуритилган ҳолда истеъмол килинади, қандолатчилик саноатида ишлатилади, ликёр, вино, жем тайёрланади. Х., асосан, пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Кўчати кузда ёки баҳорда 8х6 ва 6х6 м схемада экилади. Кумли, шағалли шўр ерларни ёктирмайди. 3—4йили ҳосилга киради, 10—12 ёшида тўлиқ ҳосил бера бошлайди. Бир туп дарахти 250 кг гача ҳосил беради. Ўсув даврида ер шароитига қараб 10 —12 марта сугорилади; ўғитланади, атрофи юмшатиб турилади. Х.НИНГ Ўзбекистонда тарқалган ва Сурхондарё, шунингдек, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятлари учун ўрнлаштирилган асосий навлари — Вахш, Хиакуме, Зенджимару, Тожикистон ва бошқа

Адабиётлар

  • Кулков О. П., Мухамедзянов Ш. 3., Ўзбекистоннинг субтропик ўсимликлари,Т., 1968
  • Животинская С., Восточная хурма в Узбекистане, Т., 1989.

Рихсивой Жўраев.