Хурмодошлар, сафсандошлар (Эбенаcеаэ) — тропик ва субтропикларда кенг тарқалган ўсимликлар оиласи. Дарахт ёки бута. Барглари оддий ва этли. Гуллари, кўпинча, айрим жинсли ва икки уйли. Чангчиси куп, 1 ёки 2 дойра бўлиб жойлашган. Уруғчиси 2 — 16 мевабаргли, кўп уяли. Меваси резавор. Х. 5 туркум (300 тур)дан иборат. Ўзбекистонда Х.нинг битта ёввойи тури ва бир нечта маданий навлари бор.