Xushkat
Хушкат — ҳозирги Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Нурота қишлоғида жойлашган шаҳар. Шаҳарда ҳаёт ИХ аср охирларида бошланган ва ХВИ асрнинг 1-ярмигача давом этган.[1]
Марказий Осиёда сомоний ва қорахонийлар даврига келиб марказлашган давлатнинг пайдо бўлиши, савдо-сотиқнинг ривожланишига сабаб бўлади. Сомонийлар давлати марказининг ерости қазилма бойликларига бой Шош (Тошкент) билан савдо алоқалари ҳозирги Сирдарё вилояти ҳудуди орқали ўтган. Х аср охири — ХИ асрнинг 1-ярмида Уструшонадан Чочга 2 та йўл Сирдарё бўйлаб Ховос орқали Самарқанд-Зомин-Ховос-Бинокат йўналишида фаолият юритган. Бу йўл ИХ-Х асрларда „Эски Бинокат йўли“ деб номланган. Ушбу йўлда Ховосдан чиққан карвон Сирдарёнинг чап қирғоғи бўйлаб бориб, Бинокат (Шоҳруҳия) шаҳри кечув орқали Шошга ўтган. Кечув муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шу сабабли унинг чап қирғоғида Бинокатнинг қарама-қарши томонида (ҳозирги Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Нурота қишлоғида) Хушкат шаҳри қад кўтарган.
Шаҳар уч қисмдан Арк (7,5 гектар), шаҳристон (40-45 гектар) ва рабоддан иборат бўлган. Арк ва рабод қисмлари бузиб юборилган, фақатгина шаҳристон қисмидан 7,5 гектар жой қабристон бълганлиги сабабли сақланиб қолган.
Х асрга оид маданий қатламлар арк ҳудудида учрайди. Ушбу даврда Хушкет кулоллари Шош учун хос бўлган илк сирланган сопол ишлаб чиқаришни ўзлаштиришган. Бу нарса дастлабки хушкетликлар бу ерга Шошдан, аниқроғи, дарёнинг нариги қирғоғидаги Бинокетдан келишган бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр билдиришимизга асос бўлади. „Буюк ипак йўли“ бўйида жойлашганлиги, шунингдек, Шошга ўтувчи кечувда жойлашганлиги сабаб шаҳар тез ривожланади. Шаҳар аҳолисининг бир қисми қайиқчилик билан шуғулланган.
ХИ аср Хушкет қорахонийлар давлати таркибида бўлган. Ёдгорликдан ушбу даврга оид пишиқ ғиштлар қорахонийларнинг Шошдаги илоқхони томонидан 1003-1004-йиллари Бинокатда зарб этган мис тангалар, сопол буюмлар топилган. Ушбу даврга оид сопол буюмлар бугунда ҳам қабр кавлаш жараёнида кўплаб учрайди. Хушкат 1219-йили Чингизхон лашкарбошиларининг 5 минг кишилик қўшини томонидан вайрон этилган. Шаҳар 1391-1392-йиллари Амир Темур томонидан қайта тикланган. Улуғбек даврида Хушкат карвон йўлидаги муҳим шаҳар ҳисобланган. 1503-йили шаҳар Шайбонийхон томонидан босиб олинади.
Ҳозир Хушкат шаҳристони археологик тадқиқотлар ўтказиш обекти саналади. ХХ асрнинг 70-йилларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси археология институтининг (академик Ю. Буряков бошчилигидаги)[2] Чоч-Илоқ отряди томонидан, 1984-йилда эса шу институтнинг (тарих фанлари номзоди А. Грицина бошчилигидаги) Сирдарё отряди томонидан ўрганилган.
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари, Б.Эралиев, И.Остонақулов, Ф.Ақчаев, Т.:2017
- ↑ ҳттпс://арчаэологй.аcадемй.уз/стораге/имагес/Жоурнал/Археология%20.пдф
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |