Xusrav
Хусрав — Шарқда анъанавий бадиий образ. Х. дастлаб ВИ асрда паҳдавий тилида яратилган "Хусрав ва Ридак" асарида учрайди. Асар ахлоқийтаълимий характерга эга бўлиб, унда мусиқа, хаттотлик, иншо, ўқ отиш, човганбозлик, кураш, шатранж ва нард ўйинларини эгаллаган ёш йигитнинг ҳожаси Хусрав билан саволжавоблари тасвирланган. Х.нинг прототипи сосонийлар шаҳаншоҳи Хусрав ИИ Парвиздир. Х. Фирдавсий "Шоҳнома"си қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. Низомий Ганжавийнинг "Хусрав ва Ширин" достонида у мукаммал бадиий образ даражасига кўтарилган. Шундан сўнг бу образ Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Ҳиндистон халқларининг оғзаки ижоди, ёзма адабиётидан кенг ўрин олган. Ҳатто Х. Табарий, Жоҳиз, Балъамий, Саолибий сингари олимлар асарларида ҳам ижобий образ сифатида тасвирланган. Кейинчалик Х. образи Хусрав Деҳлавийнинг "Хусрав ва Ширин" (ХИИИ аср), Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" (ХВ аср), Ҳотифийнинг "Хусрав ва Ширин" (ХВИ аср), Ваҳший Бафқийнинг "Фарҳод ва Ширин", (ХВИ аср), Руҳиламиннинг "Хусрав ва Ширин" (ХВИИ аср) сингари асарларида ҳам кенг тасвирланган.
Гарчи Низомий Х.ни ҳақиқий ошиқ сифатида тасвирласада, ундаги худбинлик, маишатпарастлик, давлатни бошқаришдаги ўзбошимчаликни қаттиқ қоралайди. Навоий Х.ни боскинчи, золим, худбин шоҳ сифатида тасвирлаган ва қоралаган. Хуршиднинг "Фарҳод ва Ширин" (1948), Самад Вурғуннинг "Фарҳод ва Ширин" (1942), Нозим Ҳикматнинг "Ишқ қиссаси" (1948), М. Турсунзода ва А. Деҳотийларнинг "Хусрав ва Ширин" (1936), Г. Птициннинг "Хусрав ва Ширин" (1939) драмаларида ҳам Х. образи мавжуд.
Адабиёт
- Алиев Г. Ю., Легенда о Хусраве и Ширин в литературах народов Востока, М., 1960.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |