Xusrav II Parviz
Хусрав ИИ Парвиз (айнан — музаффар, ғолиб)(? — 628) — сосонийлар шаҳаншохи (591 йилдан). Ҳурмузд ИВ нинг ўғли. Баҳром Чўбин бошчилигидаги исёнкор зодагонлар 590 йил Ҳурмузд ИВ ни тахтдан ағдаришган. Бироқ зодагонларнинг бошқа бир гуруҳи Х. ИИ ни шаҳаншоҳ деб эълон қилган. Х. ИИ Баҳромдан хавфсираб Византияга, император Маврикий ҳузурига қочган ва 591 йил византиялик ва арман қўшинлари ёрдамида Бахромни енгган ва тахтга чиққан. ВИИ аср бошида Эронга Византия империясининг шарқий ва жан. вилоятларини қўшиб олган. Х. ИИ нинг ҳарбий ютуқлари билан бир қаторда босиб олинган вилоятлар талонторож этилган, мамлакатда солиқдар миқсори кўпайган, подшо саройи учун сарфхаражатлар ошган. Шу билан бирга янги саройлар қад. кўтарган.
Х.П шоирлар, машшоқлар, олимларга ҳомийлик қилган. ВИИ асрнинг 20-йилларида Византия хазарлар ва турклар билан иттифоқ тузиб Х. ИИ га қарши чиққан. Император Ираклийнинг Ктесифонга юришидан сўнг Х. ИИ. зодагонлар томонидан тахтдан туширилиб, қатл этилган. Шарқ халклари оғзаки ижоди ва ёзма адабиётида унинг образи кенг тарқалган (қаранг Хусрав).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |