Xusrav sulton
Qiyofa
Хусрав султон (тўлиқ исми Хусрав ибн Ёрмуҳаммад ибн Жонибек) (? — 1562) — шайбонийлардан. Кеш ҳокими (1550—62). 1554-йил Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) Кешга ҳужум қилганда Балхга қочган. 1556-йил Кешни қайтариб олган. 1562-йил Самарқанд ҳокими Абулхайр ибн Жувонмардали ундан Кешни тортиб олиб, қизи Хонбибйта уйланган. Бунга чидай олмаган Х. С. Абдуллахон ИИ ни ёрдамга чақирган, бироқ Кеш учун бўлган жангда ҳалок бўлган. Кеш унинг ўғли Исфандиёр Султонга топширилган. "Музаккири аҳбоб" тазкира муаллифи, шоир Ҳасанхожа Нисорий Х. С ҳузурида (1553; 1555—56 йилларда) хизмат қилган.
Ад..Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб (Дўстлар ёдномаси), Т., 1993.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |