Xutba

Хутба (араб. — тарғибот, нутқ) — жума намози олдидан ва ҳайит намозидан кейин хатиб (масжид имоми)нинг ваъзхонлиги, диний панд-насиҳат. Ўрта асрларда Х.нинг муҳим сиёсий аҳамияти бўлган. Намозхонлар мамлакат ҳукмдори исмини айтиб, унинг ҳақига дуо қилишлари лозим эди. ИХ аср 2-ярмидан айрим ҳукмдорлар Х.да уз исмларини халифа исмидан кейин қўшиб айтилиши учун ҳаракат қилишган. Х.да ҳукмдор исмининг ёдга олиниши ҳукмдорнинг мустақил эканлигининг асосий ташқи белгиларидан бири ҳисобланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |