Ман Гим Григоревич Хван, исми Ман-Гим шаклида ҳам ёзилади, норасмий исми – Тимофей Григоревич (1919-йил 25-декабр, Приморск ўлкаси, РСФСР – 1997-йил 12-июл, Ўзбекистон) – Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги „Политотдел“ (ўзбекча: Сиёсий бўлим) колхози раиси, ЎзССР партия арбоби,Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957)[1]. Ўзбекистон ССР Олий Совети 6 та чақириғи депутати, ЎзССР Компартияси Марказий қўмитаси аъзоси. ЎзССР Олий Совети Президиуми аъзоси (1963—1985).

Ман Гим Григоревич Хван
Таваллуди 25-декабр 1919-йил
Вафоти 12-июл 1997-йил(1997-07-12)
(77 ёшда)
Тошкент вилояти, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими КПСС МҚ қошидаги Олий партия мактаби
Болалари Валерий Тимофеевич Хван, Станислав Тимофеевич Хван, Евгений Тимофеевич Хван, Григорий Мангимович Хван,
Тимур Тимофеевич Хван
Мукофотлари


SSSR Davlat mukofoti

Таржимаи ҳоли

1919-йил 25-декабрда Приморск ўлкасида деҳқон оиласида туғилган. Миллати корейс[1]. 1937-йилда оиласи билан Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятидаги махсус аҳоли пунктига депортация қилинади[1].

Меҳнат фаолиятини Янгийўл пахта заводида бошлаган. 1939-йилдан турли иқтисодий лавозимларда ишлаган. 1947-йилда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги „Ленинский пут“ (ўзбекча: Ленин йўли) колхозига раис этиб сайланди. 1951—1953-йилларда ВКП (б) Юқори Чирчиқ туман қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлими мудири бўлган. Бир муддат „Тошкент темир йўллари“ бошқарувида ишлаган.

1953-йилда „Политотдел“ колхозининг раиси этиб сайланади. 1985-йилгача ушбу лавозимда фаолият олиб борган. „Политотдел“ колхозини Тошкент вилоятидаги илғор қишлоқ хўжалиги корхоналари сафига олиб чиқади ва ушбу хизматлари учун 1957-йилда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланади.

1960-йилда КПСС МҚ қошидаги Олий партия мактабини тамомлаган. 1980-йиллар бошида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Кан О Нам билан биргаликда Шимолий Кореяга ташриф буюради ва мамлакат етакчиси Ким Ил-сунг билан учрашади[2].

КПСС ХХИИ, ХХИИИ, ХХИВ, ХХВ, ХХВИ сездларида делегат, СССР Колхозлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, СССР футбол федерацияси Президиуми аъзоси этиб сайланган.

1985-йилда у „пахта иши“ бўйича ҳибсга олинган ва қамоққа ҳукм қилинган. Оқланганидан кейин 1989-йилда озодликка чиқди.

1997-йил 12-июлда вафот этади ва собиқ „Политотдел“ (ҳозирги „Дўстлик“ фермер хўжалиги) колхози қабристонига дафн этилган.

Асарлари

  • «Трудом, и только трудом» (ўзбекча: Меҳнат билан, фақат меҳнат билан), 1962-йил;
  • «Щедрая земля» (ўзбекча: Саховатли ер), 1981-йил.

Олган мукофотлари

Адабиётлар

  • Тен М. Д. Биографический метод в устной истории. Воспоминания о Хван Ман Гиме // Сборник статей „Устная история в Узбекистане: теория и практика“. Вип. И., Ташкент, 2011. С. 245—256

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Хван Ман Гым Григорьевич“ (ру). wарҳероэс.ру. Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ Герман Ким, Герой Социалистического Труда — Кан О Нам

Ҳаволалар