Yoqut Avtonom Sovet Sotsialistik Respublikasi
Ёқут Автоном Совет Социалистик Республикаси (Ёқут АССР, ЙАССР) — 1922—1990-йиллар оралиғида мавжуд бўлган, пойхати Якуцк шаҳри саналган РСФСР таркибидаги автоном республика. Ушбу автоном республика Лена, Анабар, Оленёк, Яна, Индигирка дарёлари ҳавзасида ҳамда Колиманинг қуйи оқимида, шимолда Лаптев денгизи ва Шарқий Сибир денгизи ва Нобая Сибир ороллари қирғоқларигача бўлган ҳудудда жойлашган. Республика ҳудудининг 40% дан ортиғи Арктика доирасиан ташқарида ҳисобланган.
|
| |||
| автоном республика | |||
|---|---|---|---|
| Тегишли | РСФСР | ||
| Таркибида | 32 туман, 10 шаҳар, 59 шаҳар типидаги посёлка. | ||
| Йирик шаҳари | Якуцк | ||
| Асос солинган санаси | 1922-йил 27-апрел | ||
| Аҳоли (1989) | 1 094 065 | ||
| Майдони | 3 млн 103,2 минг км² | ||
| Қисқача | ЙАССР | ||
| Харитада | |||
|
| |||
Тарихи
ЙАССР РСФСР таркибида 1922-йилнинг 27-апрелида Иркуцк вилояти нинг Киренский тумани таркибига кирувчи Қуйи Тунгуска туманини ўз таркибида қамраб олмаган пайтида Якуцк вилояти ҳудудида ташкил этилган. Республика шунингдек, Енисей вилоятининг Хатанго-Анабарский тумани, Иркуцк вилоятининг Киренский туманидаги Олекминско-Сунтарский волости Шимолий Муз океанининг 84° ва 140½ шарқий узунлик меридианлари орасида жойлашган барча оролларини ўз ичига олган. Ёқут Автоном Республикасининг шаклланишида Максим Аммосов, Платон Оюнский ва Исидор Барахов каби шахслар катта рол ўйнаган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ЙАССРнинг 50 мингдан ортиқ аҳолиси фронтда жанг қилишган. Улардан 25 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Фронтда асоси республика аҳолисидан иборат бўлган бўлинмалар ҳам бўлган. Масалан, Старая Русса кўчаларидан бири шундай бирлик — ёқут милтиқлари хотирасига номланган.
1990-йил 27-сентябрда Ёқут АССР Олий Кенгаши РСФСР таркибида автоном республикадан Ёқут-Саха Совет Социалистик Республикасига ўзгарганлигини эълон қилди[1]. 1991-йилнинг 24-майда РСФСР Халқ депутатлари қурултойи ушбу номни тасдиқлади ва 1978-йилги РСФСР Конституциясининг 71-моддасига ўзгартириш киритди[2].
1991-йил 27-декабрда Ёқут-Саха ССР Олий Кенгаши республикани Саха (Якутия) Республикасига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди[3]. 1992-йил 21-апрел санасидаги қонунга асосан Россия Федерацияси Халқ депутатлари Конгресси Россия Конституциясига республиканинг янги номини расман киритилишини тасдиқлади[4].





Аҳолиси
1979-йил бошидаги аҳоли таркиби
- Руслар — 430 минг
- Сахалар — 314 минг.
- Украинлар — 46 минг
- Эвенклар — 11,6 минг.
- Эвенлар — 5,8 минг.
- бошқалар — …
Аҳоли сони
| Йил | Аҳ |
|---|---|
| 1926-йил | 289 минг |
| 1931-йил | 308,4 минг |
| 1959-йил | 488 минг |
| 1978-йил | 842 минг |
| 1988-йил | 963 минг |
| 1989-йил | 1 094 065 |
Мукофотлар
- 1957-йил Ленин ордени
- 1972-йил Октябр инқилоби ордени
- 1972-йил Халқлар дўстлиги ордени
Манбалар
- ↑ „Декларация о государственном суверенитете Якутской-Саха Советской Социалистической Республики“. 2019-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-октябр.
- ↑ „Закон РСФСР от 24 мая 1991 г. «Об изменениях и дополнениях Конституции (Основного Закона) РСФСР»“. 2018-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-феврал.
- ↑ „Постановление Верховного Совета Якутской-Саха ССР от 27 декабря 1991 года № 767-ХИИ «О переименовании Якутской-Саха ССР»“. 2016-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-ноябр.
- ↑ Закон Российской Федерации от 21 апреля 1992 года № 2708-И „Об изменениях и дополнениях Конституции (Основного Закона) Российской Совецкой Федеративной Социалистической Республики“. Данний закон вступил в силу с момента опубликования в Российской газете 16 мая 1992 года.