Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) — бу бутунжаҳон интернет тармоғида расмий интернет портал бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бизнес учун электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини тақдим этади. Портал давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорликни соддалаштириш ва кенг кўламли давлат хизматларига ягона рақамли интерфейс орқали тез ва қулай киришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган (мй3.гов.уз[сайт ишламайди]).

О'збекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Тижоратми йўқ
Сайт тури интернет портал
Рўйхатдан ўтиш мажбурий
Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 10 миллиондан зиёд (2025-йил 1-феврал ҳолатига)
Қайси тилларда о'збек, рус, инглиз
Муассиси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Очилган санаси 1-июл 2013-йил
Жойлашув Ўзбекистон Республикаси
Мамлакат Ўзбекистон
УРЛ ҳттпс://мй.гов.уз/

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш учун фойдаланувчилар (жисмоний ва юридик шахслар) Ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтишлари лозим. Буни қуйидаги ҳавола орқали амалга ошириш мумкин:

(ОнеИД)

ЙИДХП тарихи

ЙИДХП 1-талқини асосий ойнаси кўриниши

2013

2013-йил 1-июл куни Интернет тармоғида мй.гов.уз веб-манзилида ЙИДХП 1-талқини тест режимида ишга тушди.

ЙИДХП Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013-йил 14-февралдаги ПФ-1920-сон Фармони билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 30-декабрдаги 378-сон қарорига асосан яратилган.

ЙИДХП 1-талқида кундалик турмушга тааллуқли соҳа ва йўналишларни ўз ичига олувчи 40 га яқин интерактив хизматлар тақдим этилди. Уларнинг айримлари қуйидагилар:

  • Вазирлик ва идораларга мурожаат йўллаш;
  • Вазирлик ва идоралар раҳбари қабулига ёзилиш;
  • Вазирлик ва идораларнинг бўш иш ўринлари бўйича мурожаат қилиш;
  • Юридик ва жисмоний шахслар учун Интернет ва стационар телефон улаш учун ариза бериш;
  • Давлат солиқ хизматлари органлари томонидан солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ма’лумотнома олиш учун ариза бериш;
  • Телекоммуникация соҳасига тегишли лицензияларни олиш бўйича ариза бериш.

2014

ЙИДХП фаолиятининг биринчи йилида (2014 йил) катта ҳажмда ишлар амалга оширилди. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, жумладан, туман ва шаҳар ҳокимликларидан иборат 500 дан ортиқ ташкилот портал тизимига интеграция қилинди.

Бу давр мобайнида 200 га яқин электрон давлат хизмати ишга туширилди, бу эса ўз навбатида фуқаролар ва ташкилотлар учун электрон давлат хизматларидан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратди.

2017

2017-йил 18-июл санасида ЙИДХП нинг янги 2-талқини мй2.гов.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-20 санасида архивланган) веб-манзилида ишга тушди ҳамда бугунги кунга қадар фаол фойдаланиб келинмоқда. ЙИДХП 2-талқини жисмоний ва юридик шахсларнинг ма’лумотлар базаси билан интеграция қилинган ҳамда Порталга кириш фойдаланувчилар ягона идентификацияси қилиш тизими (ОнеИД) орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ЙИДХП 2-талқинида фуқаролар (жисмоний шахслар) ва тадбиркорлар (юридик шахслар) шахсий кабинетлари ажратилган ва шу билан бирга электрон давлат хизматлари учун онлайн тўлов имконияти яратилди.

Ягона порталнинг 2-талқинида портал фойдаланувчилари ҳисобланган иш ҳақи ва пенсиялар тўғрисидаги ма’лумотларни онлайн тарзда олишлари, тўланмаган солиқлар, коммунал хизматлар, ижро ҳужжатлари ва йўл ҳаракатига оид жарималарини текширишлари мумкин.

2020

2020 йил июлида, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси доирасида янги механизмлар жорий этилди.

Бу янгиликлар қишлоқ жойларида яшаётган аҳоли учун давлат хизматларини яна-да сифатли ва осон олиш имкониятини яратди.

2023

2023-йил 24-октабр куни ИCТ Суммит 2023 тадбирлари доирасида ЙИДХП нинг янги 3-талқини мй3.гов.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-04-01 санасида архивланган) веб-манзилида тақдим этилди. ЙИДХП 3-талқини замонавий технологиялар асосида такомиллаштирилган дизайнга эга бўлиб, МйИД юзни таниш орқали идентификациядан ўтиш, “Мухлиса” овозли ёрдамчиси, электрон хизматларни баҳолаш каби имкониятларни ўз ичига олади.

Ҳуқуқий тартибга солиниши

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни 28-моддасига мувофиқ электрон давлат хизматлари ариза берувчиларга давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали ҳамда давлат органлари томонидан кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси бўлган Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-сентабрдаги 728-сонли қарори билан тасдиқланган ЙИДХП тўғрисидаги низомга асосан ЙИДХП ахборот, услубий, техник кузатуви ва ма’мурчилиги “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор УЗИНФОCОМ” МЧЖ томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 25-июндаги 409-сонли қарорига асосан электрон ҳукумат инфратузилмасини янада ривожлантиришни та’минлаш, шу жумладан ЙИДХП, давлат хизматлари ва бошқа электрон ҳукумат ахборот тизимлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божи ва йиғимлар миқдорини ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизимини ривожлантириш “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасининг функсияларидан бири сифатида белгиланган.

Фойдаланувчилар

ЙИДХПдаги электрон давлат хизматларидан жисмоний (якка тартибдаги тадбиркор) ва юридик шахслар фойдаланадилар. Айрим давлат хизматларидан фақат ма’лум бир талабларни бажарган талабгорлар фойдаланишлари мумкин.

2025-йил 1-феврал ҳолатига ЙИДХП фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошди. Фойдаланувчиларнинг 53,45 фоизини эркаклар, 46,55 фоизини аёллар ташкил этмоқда.

Фойдаланувчиларнинг ёш бўйича тақсимланиши
Фойдаланувчи ёши Умумий миқдордаги улуши
18 ёшгача 1,76 фоиз
19-24 ёш оралиғида 17,47 фоиз
25-34 ёш оралиғида 31,02 фоиз
35-44 ёш оралиғида 24,87 фоиз
45-54 ёш оралиғида 13,40 фоиз
55 ва ундан юқори 11,48 фоиз

Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизмати – ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизматидир.

ЙИДХП орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари ва сервислар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган ҳуқуқий ҳужжат ёки Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ваколатли ташкилот томонидан тасдиқланган келишувда кўрсатилган тартиб (регламент) асосида кўрсатилади.

Электрон давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза юборувчи тўғрисидаги маълумотлар (мулкка эгалик ҳуқуқи, шахсий маълумотлар ва бошқа зарур маълумотлар) давлат органларининг ахборот тизимларидан автоматик равишда олинади. Бу маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик асосида юникал идентификаторлар орқали интеграция қилинади.

2017-2024 йилларда ЙИДХП орқали кўрсатилган хизматлар ва юборилган аризалар кўрсаткичлари
Йиллар 2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023 2024
Хизматлар сони (та) 49 127 173 218 300 370 570 700
Аризалар сони (млн) 0,5 1,3 2,8 3,1 9,3 14,2 20,0 32,0

Электрон давлат хизматлари хизмат кўрсатиш муддатига кўра “автоматик” ҳамда “ярим автоматик” хизматларга бўлинади. “Автоматик” давлат хизматидан фойдаланилганда хизмат натижаси дарҳол (автоматик тарзда) тақдим этилади, “Ярим автоматик” давлат хизматларида эса хизмат кўрсатиш муддати регламентга мувофиқ бир неча иш кунини ташкил этади.

2025-йил 1-феврал ҳолатига кўра ЙИДХПда 720та электрон давлат хизмати жорий этилган бўлиб, мазкур хизматлар 18 та соҳа (Фуқаролик, Та’лим, Оила ва болалар, Ёшлар, Ижтимоий ҳимоя, УЖХК, Солиқлар, Божхона, Транспорт, Кўчмас мулк, Ма’лумотномалар ва бошқалар) бўйича тақсимланган.

Жисмоний шахслар учун

ЙИДХП орқали жорий этилган хизматлардан 366 турдаги электрон давлат хизматларидан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар фойдаланишлари мумкин.Шунингдек, 252 турдаги хизматлар фақат жисмоний шахслар учун фойдаланишга тақдим этилган.

Жисмоний шахслар томонидан ЙИДХП орқали фойдаланиладиган оммабоп хизматлар (2024-йилда)
Хизмат номи Соҳа Аризалар сони
Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот Солиқлар 3 028 569
Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш Маълумотномалар 2 545 152
Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш Солиқлар 1 873 493
ИМЕИ рақамни ФаcеИД орқали рўйхатдан ўтказиш Ахборот ва алоқа 1 569 820
Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида ма’лумотнома бериш Солиқлар 1 560 492
Доимий яшаш жойи тўғрисида ма’лумотнома бериш Маълумотномалар 1 506 946
УзАуто Моторс АЖ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш Транспорт 1 357 007
Кам та‘минланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга ариза бериш Ижтимоий ҳимоя 1 216 396
Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга электрон ишончнома(сотиш, бошқа давлатга олиб чиқиб кетиш ҳуқуқисиз) бериш Транспорт 1 142 491
Болани давлат мактабгача та’лим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш Оила ва болалар 963 920

Юридик шахслар учун

ЙИДХПда мавжуд хизматлардан 151 турдагиси фақат юридик шахслар учун кўрсатилади. Юридик шахслар томонидан электрон давлат хизматларидан фойдаланишда айрим ҳолларда юборилаётган ариза электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилиши мумкин.

Юридик шахслар томонидан ЙИДХП орқали фойдаланиладиган оммабоп хизматлар (2024-йилда)
Хизмат номи Соҳа Аризалар сони
Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) ма’лумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш Иқтисодиёт, бизнес ва э-тижорат 212 728
Нотурар обектларини кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш Кўчмас мулк 82 160
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш Кўчмас мулк 71 203
Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия олиш Транспорт 54 572
Юридик шахсларнинг ҳисобга қо'йилган ма’лумотлари билан танишиш Иқтисодиёт, бизнес ва э-тижорат 44 251
Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида ма’лумотнома бериш Солиқлар 40 082
Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш Транспорт 38 200
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаси орқали олиб кирилаётган юк ҳақида ма’лумот олиш УЖКХ 22 016
Китобнинг халқаро стандарт рақамини (ИСБН) бериш Лицензиялаш 21 764
Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирма ва кадастр паспортни текшириш Кўчмас мулк 21 606

МйГов мобил иловаси

МйГов мобил иловаси

ЙИДХП орқали кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини аҳоли учун янада қулай форматда тақдим этиш учун МйГов мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур илова орқали 2025-йил 1-феврал ҳолатига 527 та хизмат тақдим этилмоқда.

МйГов мобил иловасидан фойдаланишнинг афзалликлари:

  • МйИД юзни таниш ёрдамида идентификациядан ўтиш;
  • МобилеИД идентификация усулидан фойдаланиб тизимга кириш;
  • ЙИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган аризаларни кузатиш ёки натижасини электрон ҳужжат шаклида олиш;
  • Пуллик электрон давлат хизматлари учун тўлов қилиш;
  • ЙИДХП га кирилган қурилмалардаги сессияларни бошқариш.

МйГов мобил иловаси орқали исталган вақтда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.

МйГов мобил иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали смартфон қурилмасига бепул юклаб олиб, ўрнатиш ҳамда электрон хизматлардан фойдаланишни бошлаш мумкин: Апп Сторе ҳамда Гоогле Плай.

ЙИДХП модуллари

Электрон давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахсларга дха.гов.уз модули орқали; почта бўлимларида постал.гов.уз сайти орқали ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида эса cоунcил.гов.уз модулларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиб келинмоқда.

Пуллик хизматларга 10 фоиз чегирма

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳар қандай давлат хизматини олиш, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун ЙИДХП орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали И ва ИИ гуруҳ ногиронлари ҳамда Ягона ижтимоий ҳимоя реестрида рўйхатга олинган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганда, қонун ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловларга нисбатан 50 фоиз чегирма қўлланилади, бундан тадбиркорлик фаолияти ёки юридик шахс вакили сифатида мурожаат қилган ҳолатлар мустасно.

Жисмоний шахснинг ЙИДХПдаги шахсий кабинети

ЙИДХП фойдаланувчисининг шахсий кабинети 17 та бўлимдан иборат бўлиб, унда фойдаланувчи, унинг яшаш жойи, оила таркиби, иш жойи, кўчмас мулк, транспорт воситалари, жарималар, коммунал ҳисоблар қолдиғи ва бошқа турдаги маълумотлар акс этади.

Бундан ташқари, шахсий кабинет орқали юборилган аризалар ҳолатини кузатишиб бориш ва юборилган аризалар тарихини кўриш мумкин.

Мукофотлар

Йил бренди 2022

Йил бренди 2023

ТАФ!23 “2023-йил мобил иловаси”

ТАФ!24 “2024 йил веб-сайти” ва “2024 йил мобил иловаси”

Фойдали ҳаволалар

Манбалар