YUNA
ЙУНА (шунингдек, Юна, украинча Юна шаклида) — Украинада ҳар йили ўтказилинадиган профессионал мусиқа мукофоти. „ЙУНА“ сўзи Еарлй Украиниан Натионал Аwардс (Украинанинг йиллик миллий мукофотлари) жумласининг қисқартирилган абривиатурасидир.
| ЙУНА | |
|---|---|
![]() | |
| Тури | Миллий мусиқа мукофоти |
| Мамлакат |
|
| Тақдим этувчи | Павло Шилко ва Муҳаммад Заҳур |
| Ҳолати | топширилади |
| Кўрсаткичлари | 3.5 кг |
| Таъсис этилган санаси | 2011-йил 27-октябрда |
| Биринчи бор тақдирланиш | 2012-йил |
| Вебсайт | юна.уа |
Мукофот 2011-йил 27-октябрда таъсис этилган. Мукофотнинг ҳаммуассислари Павло Шилко ва Муҳаммад Заҳурдир[1]. Мукофотнинг бош продюсери Павло Шилко.
ЙУНА мукофотининг номзодлари ва ғолиблари низомга мувофиқ профессионал ҳакамлар ҳай’ати томонидан аниқланади. Делоитте Тоуче Тоҳмацу аудиторлик компанияси ҳакамлар ҳай’ати аъзолари овозларини ҳисоблашнинг яхлитлигини таъминлайди.
„ЙУНА“ ҳайкалчасининг оғирлиги 3,5 кгни ташкил этади.
Номзодлар

Етти йил давомида ЙУНА мукофотининг номинациялар сони бир неча бор ўзгарган. Биринчи тақдирлаш маросимидан буён фақат учта номинация ўзгармай қолган, булар: „Энг яхши мусиқий албом“, „Энг яхши қўшиқ“ ва „Энг яхши видео“ йўналишларидир.
Тақдирлаш маросимлари
1991-2011-йиллар
Биринчи „ЙУНА“ маросими Украина мустақиллигидан кейин 20 йил давомида Украина мусиқаси орасидаги энг яхшиларини тақдирлаб келган, кейинчалик „ЙУНА: 20 йилликнинг энг яхшиси“ деб қайта номланди[2]. Ҳакамлар ҳай’ати 28 та номзод орасидан 9 нафар ғолибни аниқлаган. Ғолиблар 71 нафар ҳакамлар ҳай’ати аъзолари томонидан сараланган.
„ЙУНА“ нинг биринчи тантанали маросими 2012-йил 8-февралда Киевдаги „Украина“ НПМда бўлиб ўтган. Маросимнинг телевизион версияси 12-феврал куни соат 23:00 да „Интер“ канали томонидан намойиш этилган[3] .
2011-йил 12-декабрда Киевдаги „Мантра“ клубида „ЙУНА“ номзодлари эълон қилинган[4][5][6][7].
2013-йил
Иккинчи „ЙУНА“ маросими (ёки „ЙУНА-2013“) 2012-йилда чиқарилган Украина мусиқасининг энг яхшиларини тақдирлаган[8]. ЙУНА мукофоти номинациялари рўйхатига янги иккита йўналиш қўшилган бўлиб, булар: „Энг яхши дуэт“ ва „Йил янгилиги“ йўналишларидир[8].
2014-йил
Учинчи „ЙУНА“ маросими (ёки „ЙУНА-2014“) 2013-йилда чиқарилган Украина мусиқалари орасидан энг яхшиларини тақдирлаган ва „ЙУНА“ — музика об'єднує! / „ЙУНА“ — Гет Унитед!" / „ЙУНА“ — мусиқа бирлаштиради! шиори остида ўтказилган[9].
2015-йил
Тўртинчи „ЙУНА“ маросими (ёки „ЙУНА-2015“) 2014-йилда чиқарилган Украина мусиқалари орасидан энг яхшиларини тақдирлаган[10] ва „Україна. Музика. Найкращі!“ / „Украина. Мусиқа. Энг зўр!“ шиори остида ўтказилган[11].
2016-йил
ЙУНАнинг бешинчи тақдирлаш маросими 2015-йилда мусиқа соҳасида қилинган ютуқларни этироф этган. Маросим 2016-йил 25-февралда бўлиб ўтган[12].
2017-йил
Олтинчи маросим 2016-йилда яратилган Украина мусиқалари орасидан энг яхшиларини тақдирлаган[13]. Маросим 2017-йил 21-феврал куни Киевдаги Украина миллий боғида бўлиб ўтган. мазкур тақдирлаш маросимига Потап мезбонлик қилган[14].
2018-йил
Еттинчи тақдирлаш маросими 2017-йилда яратилган Украина мусиқалари орасидан энг яхшиларини тақдирлаган. Ёпилиш маросимини радио бошловчи Анатолий Анатолич олиб борган[15].
2019-йил
2019-йил 22-март куни Киев „Украина“ НПМда бўлиб ўтган мазкур саккизинчи маросим 2018-йилда яратилган Украина мусиқалари орасидан энг яхшиларини тақдирлаган[16].
2020-йил
2020-йил 9-июл куни Киев „Украина“ НПМда бўлиб ўтган тўққизинчи тақдирлаш маросимида 2019-йилда яратилган Украина мусиқалари орасидан энг яхшилари этироф этилган ва мукофотланган[17].
2021-йил
2021-йил 12-май куни „Украина“ Киэв НПМ да бўлиб ўтган ўнинчи маросимда, 2020-йилда яратилган украин мусиқаларининг энг муносиблари мукофотланган[18] .
2022-йил
2021-йилги Украина мусиқасининг энг яхшиларини тақдирлаш учун ўтказилган ўн биринчи тақдирлаш маросими 2022-йил 16-мартда бўлиб ўтиши керак эди[19], бироқ Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли тадбир 2022-йил 17-июлда онлайн форматда бўлиб ўтган[20].
2023-йил
2023-йил 18-апрелда онлайн форматда, 2022 йилда тақдим этилган Украина мусиқаларининг энг яхшиларини тақдирловчи ўн иккинчи маросими бўлиб ўтган. Ҳарбий ҳолат воқелигига мослаштирилган ЙУНА-нинг янгиланган регламентига кўра, мазкур йилда ғолиблар ҳакамлар ҳай’ати аъзолари томонидан бутун Украина радиостансияларида энг кўп айланган ТОП-100 та янги қўшиқлар рўйхатидан танланган. 2022-йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан буён саралаш шу форматда амалага оширила бошланган[21].
2024-йил
2024-йил 23-май куни Украина Касаба уюшмалари федерациясининг Халқаро маданият ва санъат марказида, 2023-йилда ижро этилган Украина мусиқаларининг энг яхшиларини тақдирлашнинг ўн учинчи маросими бўлиб ўтган[22] .
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ В Україні встановлено музичну премію ЙУНА (Wайбаcк Мачине сайтида 4 Марч 2016[Дате мисматч] санасида архивланган) // УНІАН, 27.10.2011.
- ↑ „Архівована копія“. 5 березня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 червня 2015.
- ↑ „Архівована копія“. 10 серпня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 червня 2015.
- ↑ „Архівована копія“. 13 вересня 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 червня 2015.
- ↑ „Номінанти 2012“. 28 травня 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 червня 2015.
- ↑ „Архівована копія“. 7 серпня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 червня 2015.
- ↑ „Архівована копія“. 30 травня 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 червня 2015.
- ↑ 8,0 8,1 „Архівована копія“. 31 березня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 червня 2015.
- ↑ Гончарук. „ЙУНА: "Музыка объединяет!"“. КП в Україні (13 березня 2014). 2022-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 листопада 2023. (рус.)
- ↑ „Архівована копія“. 30 березня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 червня 2015.
- ↑ „ЙУНА 2015: Кузьму «Скрябіна» нагородили посмертно“. 16 травня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 травня 2021.
- ↑ „ЙУНА 2016: у Києві обрали найкращих українських музикантів“. 16 травня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 травня 2021.
- ↑ ЙУНА-2017: названі імена переможсів музичної премії в Україні (Wайбаcк Мачине сайтида 28 Фебруарй 2018[Дате мисматч] санасида архивланган) — на сайті Обозреватель
- ↑ „ЙУНА“-2017: Сині Камалія та Захур, чорні „Мозги“ та Алёша в панчохах (Wайбаcк Мачине сайтида 29 Май 2017[Дате мисматч] санасида архивланган) — на сайті Українська правда
- ↑ ЙУНА-2018: ПРОНИКЛИВИЙ МОНАТИК, ЗАПАЛНИЙ О.ТОРВАЛД ТА ПУРХЛИВА КАМАЛІЯ (Wайбаcк Мачине сайтида 28 Фебруарй 2018[Дате мисматч] санасида архивланган) — на сайті 1+1
- ↑ „МОНАТИК, Полякова, КАЗКА: музична премія ЙУНА-2019 оголосила номінантів“. 2018-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-декабр.
- ↑ „Премія ЙУНА-2020 оголосила номінантів: дивіться список і слухайте плейліст“. 2019-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-май.
- ↑ „Премія ЙУНА 2021: найкращими виконавцями стали алёна алёна та МОНАТИК“. 16 травня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 травня 2021.
- ↑ „Переможці музичної премії ЙУНА 2022 — Кисс ФМ Украине“ (ук). Қаралди: 2024-йил 24-май.
- ↑ Хмельницька. „ЙУНА-2022: імена лауреатів цьогорічної премії“ (ук) (2022-йил 17-июл). Қаралди: 2024-йил 24-май.
- ↑ „Премія ЙУНА оголосила переможців 2023 року: 12 пісень незламної України“ (ук). Қаралди: 2024-йил 24-май.
- ↑ „Названо переможців музичної премії ЙУНА-2024“ (ук). Қаралди: 2024-йил 24-май.
