Yalpi milliy mahsulot
Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)- ма’лум бир муддат давомида вужудга келган (одатта бир йил), мамлакат резидентлари томонидан мамлакат ичи ёки ташқарисида ишлаб чиқарилган якуний товар ва хизматлар
ЯММ миллий Иқтисодиётда йил давомида ишлаб чиқарилган барча пировард маҳсулот (хизматлар) нинг бозор баҳоларидаги суммаси. Жорий йилда ишлаб чиқилган барча маҳсулотлар сотилмаслиги мумкин, уларнинг бир қисми захираларни тўлдиради. Яъни ЯММ хажмини ҳисоблаб топишда захираларнинг хар қандай ўсиши ҳисобга олиниши зарур, чунки ЯММ ёрдамида жорий йилдаги барча маҳсулотлар (сотилган ёки сотилмаган) ҳисобга олинади.

Миллий ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини тўгри ҳисоблаб чиқариш учун, мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар бир марта ҳисобга олиниши зарур. ЯММ ҳажмини топишда сотилган ва қайта сотилган маҳсулотларни кўп марта ҳисобга олишларни бартараф қилиш учун, халқ хўжалигининг барча барча тармоқларида яратилган қўшилган қийматлар йиғиндисини олинади.
Ялпи миллий маҳсулот (ДАРОМАД) — (ЯММ ёки ЯМД) мамлакатнинг маълум муддат (одатда, ой, квартал, йил) ичида умумий иқтисодий фаолиятини тавсифловчи якуний макроиқтисодий кўрсаткичларидан бири. ЯММ давлатнинг бозор нархларида ифодаланган барча бирламчи даромадлари (уларнинг мамлакат ҳудудида ёки унинг ташқарисида ишлаб чиқариш омиллари туфайли юзага келишидан қатъи назар) жами йиғиндисини кўрсатади. ЯММ миллий ҳисоблар тизими асосида ҳисобланади.
Ҳоз. замон жаҳон иқтисодиётида мамлакатлар ўртасида капитал ҳаракатчанлиги даражаси ғоят юқори. Натижада бир мамлакат капиталининг қандайдир бир қисмидан чет элда фойдаланилади. Айни пайтда эса мамлакатнинг баъзи активлари (корхоналар, кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар) хорижий фуқаролар ва фирмалар (норезидентлар)нинг эгалигида бўлади. Норезидентлар ўз мулкларидан олган даромадларининг бир қисмини ватанларига ўтказиб туришлари натижасида ялпи ички маҳсулот миқдори билан тегишли мамлакат ихтиёридаги амалдаги ялпи даромад (ЯММ) миқдори бир-бирига тенг келмай қолади. Шу боис ЯММ ҳажмини тўғри аниқлаш учун ялпи ички маҳсулотга мамлакатга унинг чет эллардаги ўз фуқаролари мулкидан тушган даромадлар билан мамлакатдан чиқиб кетган чет элликлар даромадлари ўртасидаги фарқни қўшиш керак. Чет элдаги мулклардан тушган даромадлар салдоси ижобий бўлса ЯММ ҳажми ялпи ички маҳсулотдан кўп, аксинча ҳолатда кам бўлади (қаранг Миллий даромад, Ялпи ички маҳсулот).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |