Яков Иосифович Шапиро (1937-йил 6-июл, Украина ССР, Киев вилояти, Олевск шаҳри – 2021-йил 3-апрел, Ўзбекистон, Тошкент[1]) – ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳайкалтарош, санъат арбоби (1976). СССР Рассомлар уюшмаси аъзоси, совет ва рус ҳайкалтароши Михаил Аникушиннинг шогирди.

Яков Шапиро
Таваллуди 1937-йил 6-июл (1937-07-06) (89 ёш)
Вафоти 3-апрел 2021-йил(2021-04-03)
(83 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1963)
Касби Ҳайкалтарош
Мукофотлари Oʻzbekiston Respublikasi sanʼat arbobi

Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1963). Шапиро реализмнинг академия оқимига хос тасвирий ва ифода йўлларини қўллаб дастгоҳ ва монументал санъат соҳасида ижод қилади. „Тамтам“ (бронза, 1963), „Йўловчи“ (бронза, 1967) ва бошқа дастгоҳ санъат асарлари унинг илк ишлари жумласига киради. Монументал асарлари: Шастри ҳайкали (бронза, гранит, 1972, Тошкентда), Ҳамид Олимжон ҳайкали (бронза, гранит, 1989, Тошкентда), „Семурғ қуш“ (1989, АҚШнинг Сиэтл шаҳрида), Шукур Бурҳонов бюсти (бронза, 1989, қабри устига ўрнатилган) ва бошқалар.

Шапиро республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси; асарлари республика ва хорижий мамлакатлар музей ва тўпламларида сақланади[2]

Таржимаи ҳоли

1937-йилда Украина ССР Киев вилояти Олевск қишлоғида (ҳозирги Житомир вилоятидаги Олевск шаҳри) туғилган. Улуғ Ватан урушининг дастлабки кунларида оиласи билан Ўзбекистон ССРга эвакуация қилинган. Марғилонда яшаган, кейин ота-онаси билан Тошкентга кўчиб келган. 1944-йилда ватанига қайтиб, мармар заводи қошидаги ўрта санъат мактабига ўқишга кириб, санъат йўналишида таълим олган. Киев рассомлик билим юртини тамомлаган, сўнгра Санкт-Петербургдаги И. Э. Репин номидаги Давлат академик рассомлик, ҳайкалтарошлик ва архитектура институтига ўқишга кирган. Ўқиш даврида дунё бўйлаб кўп саёҳат қилган. Кейинчалик институтда ўқишни давом эттириб, Тошкентга кўчиб келди.

Ҳайкалтарошнинг асарлари Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Франсия, Италия, Исроил, Япония ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ўрнатилган. Тошкентда Яков Шапиро бешта метро бекати учун бадиий паннолар, Максим Горкий, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидов, Лал Баҳадур Шастри, Ботир Зокиров, халқ қаҳрамони Хўжа Насриддин Афанди ёдгорликларини яратгаб. Рассом бир қанча меъморий ва ҳайкалтарошлик ансамблларини, жумладан юлдузлар мавзусидаги композиция – Она Ер, Икар, Улуғбек, Сиолковский, Королёв, Гагарин сиймолари ва космонавт, икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Владимир Жонибеков бюстини яратган[3].

2021-йил 3-апрелда вафот этган.

Уссурийскдаги Пушкин ҳайкали

2015-йилда „Мы Вместе“ (ўзбекча: Биз биргамиз) Приморск жамоат фонди раиси Валерий Каннинг таклифига биноан Яков Шапиро Приморск ўлкасининг Уссурийск шаҳрига буюк рус шоири Александр Сергеэвич Пушкинга ҳайкал қўйиш учун келди. Асарнинг ўзига хослиги шундаки, муаллиф ҳайкалда шоирнинг тўсатдан келган илҳомини тасвирлашни мақсад қилган. Яков Шапиронинг сўзларига кўра, унинг Пушкини „скамейкада ўтирмайди, ҳайкалга ўхшамайди, балки ўзига, фикрга ва шеърга чекинди“. Ёдгорликнинг ҳаммуаллифлари ҳайкалтарошнинг дўсти ва ҳамкасби СССР учувчи-космонавти, икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони, авиация генерал-маёри Владимир Жонибеков ҳамда „Биз биргамиз“ жамоат фонди раиси Валерий Кан эди[4].

Оғирлиги 2,5 тоннадан ортиқ бўлган бронза ёдгорлик Уссурийск шаҳри марказидаги, Пушкин ва Некрасов кўчалари кесишган боғдаги 7 тонналик мармар пойдеворга ўрнатилди. Очилиш маросими 2016-йил 6-июн куни шоирнинг таваллуд куни бўлиб ўтди[5]. Маросимнинг фахрий меҳмони Александр Сергеевич Пушкиннинг набираси, Пушкин номидаги Давлат кутубхонаси ходими Наталя Клименко бўлди.

Галерея

Манбалар

Ҳаволалар