Яков Григоревич Синай (русча: Я́ков Григо́рьевич Сина́й) (1935-йил 21-сентябрда туғилган) — россиялик-америкалик математик. Динамик тизимлар бўйича ишлари билан танилган[1]. Хусусан, Синай динамик тизимларнинг замонавий метрик назариясига ҳисса қўшган ҳамда детерминистик (динамик) тизимлар оламини эҳтимол (стохастик) тизимлар олами билан боғлаган. 1997-йил Wолф мукофоти, 2014-йил Абел мукофоти[2] билан тақдирланган.

Яков Синай
Таваллуди 1935-йил 21-сентябр (1935-09-21) (91 ёш)
Москва, Россия СФСР, Совет Иттифоқи
Фуқаролиги Россия, АҚШ
Соҳаси Математика
Информатика
Институтлар Москва давлат университети, Ландау назарий физика институти, Принcетон университети
Академик раҳбарлари Андрей Колмогоров
Машҳур шогирдлари Леонид Бунимович
Николай Чернов
Дмитрий Долгопят
Светлана Житомирская
Анатоле Каток
Константин Ханин
Григорй Маргулис
Леонид Полтерович
Марина Ратнер
Cоринна Улcиграи
Машҳур ишлари динамик тизимлар, математик ва статистик физика, нисбийлик назарияси, математик суюқликлар динамикаси
Мукофотлари Болтзманн медали (1986)
Данниэ Ҳеинеман мукофоти (1990)
Дираc мукофоти (1992)
Wолф мукофоти (1997)
Неммерс мукофоти (2002)
Лагранге мукофоти (2008)
Ҳенри Поинcарé мукофоти (2009)
Лерой П. Стеэле мукофоти (2013)
Абел мукофоти (2014)
Марcел Гроссманн мукофоти (2015)
Турмуш ўртоғи Елена Б. Вул

Синай Москва давлат университетида таҳсил олган. 1960-йил Андрей Колмогоров илмий раҳбарлигида айни университетдан фан доктори даражасини олган. Синай Колмогоров билан башорат қилиш мумкин бўлмаган динамик тизимларда ҳам ҳаракатни прогноз қилишнинг имконсизлик даражасини математик ифодалаш мумкинлигини кўрсатиб берган.

Синай бошида Москва давлат университети ҳамда Ландау назарий физика институтида ишлаган. 1993-йилдан бери эса АҚШдаги Принcетон университетида ишлаб келади[3]. Олим бугунга қадар ўнлаб мукофот ва совринлар билан тақдирланган, 250 дан ошиқ китоб ва илмий мақола ёзган.

Манбалар

  1. ↑ Балл, Пҳилип. „Чаос-тҳеорй пионеэр набс Абел Призе“. Натуре (2014-йил 26-март). Қаралди: 2014-йил 29-март.
  2. ↑ ҳттпс://www.натуре.cом/артиcлес/натуре.2014.14935
  3. ↑ „2014: Яков Г. Синаи“. www.абелпризе.но. Қаралди: 2022-йил 2-август.

Ҳаволалар