Yakutsk
Якуцк | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Россия |
| {{{минтақа_тури}}} | Саха Республикаси |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Эвгенй Григориэв |
| Асос солинган | 1632 |
| Илк эслатилиши | 1634 |
| Майдон | 122 км2 (47 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 95 м |
| Аҳолиси (2021) |
355 443 |
| Зичлиги | 2913 киши/км2 |
| Конфессиявий таркиб | православнийлар, мусулмонлар ва бошқалар |
| Телефон коди | +7 4112 |
| Почта индекс(лар)и | 677ххх |
Якуцк (саха.: Дьокуускай, русча: Яку́тск) — шаҳар, РФ Саха Республикаси пойтахти. Лена дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 367 минг киши (2024). Республиканинг саноат ва маданият маркази. Якуцк Лена дарёсининг ўнг соҳилида, 1632-йилда острог (ўткир учли ёғочлар билан ўралган қалъа) сифатида вужудга келган. 1642—1643 йилларда дарёнинг чап соҳилига кўчирилган. ХВИИ — ХВИИИ-асрнинг 1-ярмида Якуцк шимоли-шарқий Сибирнинг ҳарбий-маъмурий ва савдо маркази ҳамда Узоқ Шарқда рус мустамлакачилигининг таянч пункти бўлган. Якуцк аҳолисини, асосан, руслар (казаклар, саноатчилар, савдогарлар, бадарға қилинганлар) ташкил қилган. 1708-йилдан Якуцк Сибир губерниясида, ХВИИИ аср охиридан Иркуцк губериняси таркибига кирган. 1851-йилдан Якутия вилояти маркази, 1922-йилдан Якутия Мухтор ССР пойтахти.
ХХ-аср ўрталаридан Якуцк саноат, илмий ва маданий марказига айланди. Қурилиш материаллари ктлари, кемасозлик, кема таъмирлаш, сут, балиқ, пиво, ликёрарақ ва бошқалар заводлар, енгил саноат (шу жумладан, кўнпоябзал) корхоналари, ГРЕС ишлаб турибди. Университет, бир қанча ўрта махсус билим юртлари, Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг илмий маркази, 3 театр, телемарказ, 6 музей, жумладан, тарих — ўлкашунослик, адабиёт, Ғарбий Европа санъати, тасвирий санъат, олмос музейлари бор. Меъморий ёдгорликлардан Спас монастири (ХВИИ-аср), воевода канселярияси (ХВИИИ-аср) бинолари сақланган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |