Yan Pekker
Ян Борисович Пеккер (1906.4.9, Ас-трахон — 1993.12.12, Тошкент) — му-сиқашунос, педагог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1956). Москва консерваториясини тугатгач (1936), Ўзбекистон радио қўмитасида мусиқа эшиттиришлар директори (1936—41), Ўзбек давлат филармониясида бадиий раҳбар (1944—48). Айни пайтда Тошкент консерваториясида ўқитувчи (1936-йилдан), кафедра мудири (1951—60), профессор (1971-йилдан). Асарлари Ўзбекистон композиторлик мусиқа маданияти ("В.А.Успенский", 2-нашри, 1959; "Г.А.Мушел", 1966), шунингдек, ўзбек операси ривожи ("Ўзбек операси", 2-нашри, 1984) масалаларига бағишланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |