Yan Raynis
Ян Райнис (тахаллуси; асл исмшарифи Янис Плиекшанс) [1865-йил, 30-август(11.9), Варславани қишлоғи, ҳозирги Екабпиле тумани — 1929-йил, 12-сентябр, Рига] — Латвия халқ шоири (1940), дараматург ва жамоат арбоби. Петербург университетини тугатган (1888). "Диенас лапа" газ. муҳаррири (1891—1895). Революсион фаолияти учун қамалган (1897). Псковга, сўнгра Вятка губернясидаги Слободской ш.га (1899) сургун қилинган. 1903-йил сургундан кайтган. Швейсарияда эмиграцияда бўлган (1905—1920). "Мовий оқшом садолари" (1903), "Бўрон ниҳоллари" (1905), "Ажойиб китоб" (1909), "Боши ва охири" (1912), "Дағдағанинг беш нусха дафтари" (1920— 1925) ва б. шеърий тўпламлар муаллифи. "Аве сол" достонида (1910) қуёш озодлик символи сифатида тасвирланган. "Гувуллайвер, шамол" песаси (1913) Латвия драматургиясида муҳим ўрин тутади. "Ўт ва тун" (1905), "Индулис ва Ария" (1911), "Иосиф ва унинг акаукалари" (1919) песалари ҳам бор. Рус достонлари асосида "Иля Муромец" трагедиясини ёзган (1922). Асарлари ўзининг янги услуби, чукур фалсафий теранлиги ва юксак ғоявийлиги билан ажралиб туради, "Янги замон" шеърий тўплами ўзбек тилига таржима қилинган (1967)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |