Yandex
| Яндех | |
|---|---|
|
| |
| Асл номи | русча: Яндекс |
| Тижоратми | Ҳа |
| Сайт тури | Интернет-портал, Электрон почта, Қидирув тизими |
| Рўйхатдан ўтиш | 1997 |
| Муассиси | ООО «Яндекс» |
| Муаллифи | Аркадий Волож, Иля Сегалович |
| Бош ижрочи директор | Артём Савиновский |
| Очилган санаси | 1997 |
| Айланма маблағи | $72,6 млн (в 2006)[1] |
| Фойда | $29,9 млн (2006)[1] |
| Жойлашув | Москва |
| Мамлакат |
|
| УРЛ | ҳттп://яндех.ру/ |
Яндех МЧЖ (русча: Яндекс) — Россияда энг машҳур интернет қидирув тизими ҳамда браузер, веб қидирув тизими, булутли ҳисоблаш, онлайн харита, онлайн таом буюртма қилиш, медиа стиминг, онлайн харид қилиш каби хизматларни ўз ичига олувчи интернет-портали.
Яндех қидирув тизими Россиядаги энг йирик қидирув тизими бўлиб, Россия бозор улушининг тахминан 72%ини[2], бутун дунё бозор улушининг эса 2,8%ини ўз ташкил этади[3].
Яндех Аркадий Волож томонидан асос солинган ва 1997-йилда ўзининг илк маҳсулоти - Яндех қидирув тизимини ишга туширди. Россиядаги муҳим оммавий ахборот воситаларига бўлган таъсири сабабли компания узоқ вақтдан бери Россия ҳукумати томонидан назорат қилиниб келмоқда. 2024-йил июл ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан юзага келган халқаро санксиялар туфайли компанияга эгалик қилган Нидерландиянинг Небиус Гроуп холдинг компанияси ўз активларини россиялик инвесторлар гуруҳига чегирмали нархда, 5,3 миллиард АҚШ долларга сотди.
Яндех интернетдаги маълумотларни ўзбек, рус, украин, қозоқ, беларус, инглиз, олмон ва франсуз тилларида топишга имкон беради.
Яндех ва Гоогле веб-сайтларни рейтингга киритишда турли алгоритмлардан фойдаланади, бу уларнинг мақсадли аудиторияси, тил муҳитлари ва сўровлар мослигини баҳолаш ёндашувларидаги фарқларга боғлиқ. Яндех рус тилининг морфологиясини ҳисобга олган ҳолда сўровлар семантик таҳлилига катта э’тибор беради, нейрон тармоқлар технологияларидан кенг фойдаланади (масалан, «Палекҳ» алгоритми ҳамда кейинги МатрихНет ва CатБоост асосидаги версиялар), шунингдек, фойдаланувчи хатти-ҳаракатларини — СЕРПда кликланиш даражаси ва сайтда қолиш вақтини ҳам ҳисобга олади. Гоогле эса саҳифанинг глобал сифат кўрсаткичларига — доменнинг ишончлилик даражаси (ПагеРанк каби алгоритмлар орқали), мобил мослашувчанлик, юкланиш тезлиги ва Э-Э-А-Т (тажриба, мутахассисчилик, ишончлилик, экспертлик) принсипларига риоя қилишга э’тибор қаратади. Бундан ташқари, Яндех рус тилида сўзлашувчи интернет аудиториясининг минтақавий ва маҳаллий хусусиятларини кўпроқ ҳисобга олади, Гоогле эса бутун дунё бўйлаб қидирув натижаларининг универсал ҳамда бир хил бўлишига ҳаракат қилади.
Яндехнинг реклама компаниялари
Кўп йиллар давомида Яндех деярли мижоз ва ижрочи сифатида ишлайдиган учинчи томон реклама агентликларининг хизматларига мурожаат қилмади. 2000-йилларнинг иккинчи ярмида вазият ўзгарди.
Дизайн
Яндексга асос солинган кунидан бошлаб, компания Артемий Лебедев Студияси билан ҳамкорликда ишлашади.
Сервислари
Информацион қидирувлар:
- Поиск – Қидирув
- Каталог – Веб сайтларнинг тематик каталоги.
- Новости – Кунннинг асосий янгиликлари. Янгиликлар ичида қидириш имкони бор.
- Поиск по блогам и форумам (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-26 санасида архивланган) – РСС – коринишига эга бўлган ресурслар ичида қидирув ҳамда актуал сўровларнинг рейтинги.
- Маркет – Сотув ва хизмат таклифлари бўйича қидирув ва моделлар ичида танлаш.
- Словари – Энсиклопедиалар, маълумотномалар, луғат-таржимонлар.
- Картинки – Тасвирлар (расмлар) қидируви.
- Карти – Россия ва Европа хариталари, Россиянинг катта шаҳари (ҳар бир уйнинг аниқлиги билан), харита ичида қидирув.
- Адреса (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-12-26 санасида архивланган) – Фирмаларни ва ташкилотларни контакт информаcияси орқали қидирув.
- Афиша – Кино, театр, конcертлар, спорт, клублар ҳақида информаcия.
- Погода – Об-ҳаво хабарлари.
- Телепрограмма – Теле-кўрсатувлар программаси.
Персоналлаштирилган:
- Почта – Электрон почта.
- Почта (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-01-13 санасида архивланган) – Янги веб-интерфейсли электрон почта, АЖАХ қўлланган.
- Спамооборона (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-28 санасида архивланган) – Спамни филтирлаш.
- Народ – Персонал интернет-саҳифалари учун бепул ҳостинг.
- Денги (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-29 санасида архивланган) – Тўлов системаси, Интернетда товар ва ҳизматларни тўлашга имкон беради.
Оммавий маданиятда
2014-йилда Яндех яралиш тарихи ҳақида Тҳе Соcиал Нетwорк филмига ўхшатиб кино ишланган[4][5].
Статистика
<тимелине> Cолорс=
ид:лигҳтгрей валуэ:грай(0.8) ид:даркгрей валуэ:грай(0.6) ид:сфондо валуэ:ргб(1,1,1) ид:барра валуэ:ргб(0.96,0.3,0.3)
ИмагеСизе = wидтҳ:1100 ҳеигҳт:250 ПлотАреа = лефт:50 боттом:30 топ:20 ригҳт:10 ДатеФормат = х.й Период = фром:0 тилл:300 ТимеАхис = ориэнтатион:вертиcал АлигнБарс = жустифй СcалеМажор = гридcолор:даркгрей инcремент:50 старт:0 СcалеМинор = гридcолор:лигҳтгрей инcремент:5 старт:0 БаcкгроундCолорс = cанвас:сфондо
БарДата=
бар:2001 техт:2001 бар:2002 техт:2002 бар:2003 техт:2003 бар:2008 техт:2008 бар:2009 техт:2009 бар:2010 техт:2010 бар:2011 техт:2011 бар:2012 техт:2012 бар:2013 техт:2013 бар:2016 техт:2016
ПлотДата=
cолор:барра wидтҳ:100 алигн:cентер бар:2001 фром:0 тилл:1 техт:1 миллион бар:2002 фром:0 тилл:2 техт:2 миллион бар:2003 фром:0 тилл:4.5 техт:4-5 миллион бар:2008 фром:0 тилл:25 техт:25 миллион бар:2009 фром:0 тилл:85 техт:85 миллион бар:2010 фром:0 тилл:100 техт:100 миллион бар:2011 фром:0 тилл:150 техт:150 миллион бар:2012 фром:0 тилл:200 техт:200 миллион бар:2013 фром:0 тилл:250 техт:250 миллион бар:2016 фром:0 тилл:280 техт:280 миллион
</тимелине>
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Александр Богословский “Яндекс” объявил результаты 2006 года // ПC Wеэк. 28.04.2007
- ↑ „Сеарч Энгине Маркет Шаре Руссиан Федератион“. СтатCоунтер.
- ↑ „Сеарч Энгине Маркет Шаре Wорлдwиде“. СтатCоунтер.
- ↑ Потоцкй, Дан. „Теллинг тҳе Яндех сторй: 'Стартуп' гец офф тҳе гроунд“. Руссиа Беёнд (2014-йил 3-апрел). 2020-йил 12-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Wаутерс, Робин. „Wҳат, но Жустин Тимберлаке? Тҳере’с а мовиэ абоут Яндех ин тҳе wоркс“. Тҳе Нехт Wеб (2013-йил 14-март).
- ↑ „Количество ежедневных запросов к поисковой машине Яндекс превысило 2 миллиона“ (ру). Яндех (2002-йил 12-апрел). 2015-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Новые Яндекс.Новости можно использовать в качестве зеркала СМИ“ [Неw Яндех.Неwс cан бе усед ас а медиа миррор] (ру). И2Р.ру. 2017-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Поиск в интернете: что и как ищут пользователи“ (ру). Яндех. 2015-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Поисковые запросы и жизнь“ (ру). Яндех (2011-йил 1-декабр). 2015-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Алгоритм «Палех»: как нейронные сети помогают поиску Яндекса“ ["Палекҳ" алгоритҳм: ҳоw неурал нетwоркс ҳелп Яндех сеарч] (ру) (2016-йил 2-ноябр). 2020-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
- Портал ва қидирув системасининг бош саҳифаси
- „Яндех“нинг форуми (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-12-01 санасида архивланган)
- Расмий қўлланма