Yangi Angliya
Янги англия – АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидаги тарихий ҳудуди. Янги Англияда Массачусец, Коннектикут, РодАйленд, Ню Хемпшир, Вермонт, Мен штатлари жойлашган. Майдони 172,6 минг км². Аҳолиси 15,2 млн. кишидан зиёд (2002). Энг муҳим саноат, савдомолия ва маданият маркази ва порти – Бостон шаҳри Юқори малакали мутахассислар меҳнати талаб этиладиган саноат тармоқлари ривожланган. Иқтисодий фаол аҳолининг 1/3 қисми ишлаб берувчи саноат тармоқларида банд. Янги англия шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослаштан.
„Янги Англия“ номи шу ҳудуддаги Шимолий Америка соҳилларини тадқиқ этган (1614) инглиз капитани Ж.Смит томонидан берилган. Ҳудудни мустамлакага айлантириш, асосан, ХВИИ-асрнинг 20-йилларидан бошланган. Я. А. инглизларнинг Америкадаги мустамлакалари орасида иқгисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудуди эди. Я. А. аҳолиси 1775—1778 йилларда Шимолий Америка мустақиллиги учун ва 1861—65 йиллардаги фуқаролик урушида фаол иштирок этган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |