"Янги Роман"- ХХ асрнинг 50-йилларида майдонга чиққан бир қатор франсуз ёзувчилари (Н. Саррот, А. Роб Грие ва б.) нинг роман бобидаги экспериментал изланишларига хос хусусиятларни англатувчи шартли термин. Янги Роман тарафдорлари анъанавий проза ўз имкониятларини тўла сарф этиб бўлган деб ҳисоблаб, янгича ривоя йўсинини ишлаб чиқишга ҳаракат қилганлар. Янги Роман намоёндаларининг қарашлари „инсон ўлими“ фалсафасига (А. Фуко) ҳамоҳанг: улар шахс тушунчасининг ўзи эскирган, шунинг учун уни анъанавий прозадаги каби марказга қўйиб тасвирлаш, анъанавий тарзда бадиий талқин қилишни ноўрин билиб, қаҳрамонсиз ва воқеабанд сюжециз романлар яратишни тажриба қиладилар. Анъанавий роман, умуман, эпосга хос мазкур энг муҳим унсурлар Янги Роман намоёндалари тажрибаларида ташқи дунёдаги нарсаларнинг холис ва бўртиқ тасвири, онгости қатламларидаги сирли эврилишлар, мозаика қонунияти асосида бутунликка бирикувчи фикр- кечинмалар билан алмаштирилади, ривоя кўпроқ эссега хос хусусиятлар касб этади.

Манбалар

  1. Адабиёцҳунослик луғати. Д. Қуронов, З. Мамажонова, М. Шералиева Тошкент-2013. 380- бет.