Yangikent
Янгикент (русча: Янгикент) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Ғузор туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда шаҳарча мақоми берилган[2].
Янгикент | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
| 38°42′9″Н 66°3′37″Э / 38.70250°Н 66.06028°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Ғузор тумани |
| Ҳукумат | |
| • Раис | Маҳалла раиси |
| Асос солинган | 1800-йил |
| Илк эслатилиши | Киров совхози |
| Аввалги номлари | Янгикент қишлоғи |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек тили |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 180321[1] |
|
| |
Этимологияси
Шаҳарча номи „янги“ ва „кент“ сўзларининг бирикишидан таркиб топган. Янги сўзининг асл сўғдийча кент сўзи билан бирикиб ҳудуд номига берилиши ўлка ҳудуди учун камёб ҳолат ҳисобланади. Кент сўзи одатда эроний сўзлар билан бириккан ҳолда жой номларига нисбатан қўлланади. Янги сўзи эса давр нуқтаи назаридан олиб қараганда кеинги вақт, келажакка яқин давр маъносини беради. Айни шу маънонини ифодалаш мақсадида бу икки сўз йиғиндисидан Янгикент номи яратилган. Янгикент бу атрофдаги бошқа аҳоли яшаш пунктларидан кўра ёшроқ, янгироқ даврда бунёд этилган ҳудуд, янгиқишлоқ маъносини беради. Шунингдек мазкур ном аҳоли томонидан эмас, расмий маъмурий тарзда номланган бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд[3].
Жойлашуви
Янгикент шаҳарчаси Қашқадарё вилояти Ғузор туманининг шимолий қисмида жойлашган. Шаҳарчага энг яқин аҳоли яшаш пунктлари: Каприн (ғарб), Маш’ал (жануби-ғарб), Тошгузар (жануби-шарқ) шаҳарчаларидир. Шаҳарчага энг яқин автомобил йўли Э-60 йўналиши ҳисобланади.
Янгикент шаҳарчасида 37-сонли мактаб жойлашган. Шаҳарча яқинидан Камрат канали оқиб ўтади.
Аҳолиси
Янгикент шаҳарчаси Собиқ иттифоқ даврида ташкил этилганлиги сабабли ҳам бу ҳудуд этник таркиби ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик миллати вакилларидан таркиб топган. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилишича бу ҳудуда 2013-йил 1-январда 3211 нафар, 2016-йил 1-январ ҳолатига кўра эса 3200 тадан бироз ортиқроқ аҳоли истиқомат қилган. Яни шаҳарчада аҳолининг ўсиш кўрсаткичлари жуда паст[4].
Иқлими
Янгикент шаҳарчасининг иқлими кескин континентал бўлиб, ўртача йиллик ҳарорат 16° C ни ташкил этади.
Манбалар
- ↑ „Қашқадарё вилояти“. голденпагес.уз. Қаралди: 08-2023.
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 339-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 160-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |