Янгиер — Сирдарё вилоятидаги шаҳар. Вилоят кенгашига қарашли. Шаҳарга 1957-йилда асос солинган. Тошкентдан 150 км жануби-ғарбда жойлашган, Тошкент — Ховос темир йўл, Катта Ўзбекистон тракти, Жанубий Мирзачўл канали ёқасида жойлашган. Темир йўл стансияси. Вилоят маркази (Гулистон шаҳри)дан 30 км узоқликда. Аҳолиси 44,7 минг кишини ташкил этади (2021). Шаҳардаги 400 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектдан 34 таси йирик, 46 таси кичик корхона, 332 микрофирма, 2 қўшма корхона, 2 аксиядорлик, 32 масъулияти чекланган жамиятдир. Қурилиш ташкилотлари, 3 автокорхона, таъмирлашмеханика, асфалтбетон, сопол қувурлари, ун, нон, сут заводлари, қандолатпазлик фабрикаси, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари бор. 11 умумий таълим мактаби, гимназияинтернат, академик лицей, 3 касб-ҳунар (қурилиш, тиббиёт, педагогика) коллежи мавжуд. 2 маданият уйи, клуб, маданият ва истироҳат боғи бор. 60 та спорт иншооти, шу жумладан, стадион, спорт заллари, 2 сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, болалар футбол мактаби, „Янгиер“ футбол командаси фаолият кўрсатади. Сайёҳлик ташкилоти мавжуд. Шаҳарда 1 та деҳқон бозори, 3 та касалхона, 4 та поликлиника, 2 та хусусий даволаш маскани, 1 та дам олиш маскани, дорихоналар ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Жарқоқ — Тошкент газ қувури шаҳарни газ билан таъминлайди. Янгиердан Тошкент, Гулистон, Жиззах, Баландчақир, Боёвут ва бошқалар йўналишлар бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилган.[1]

Янгиер
шаҳар
Skyline of Yangiyer
40°16′0″Н 68°49′0″Э / 40.26667°Н 68.81667°Э / 40.26667; 68.81667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сирдарё вилояти
Асос солинган 1957-йил
Майдон 30 км2 (12 кв ми)
Аҳолиси
32 500 (2 018)
Вақт минтақаси УТC+5
Yangiyer xaritada
Yangiyer
Янгиер
Yangiyer xaritada
Yangiyer
Янгиер

Манбалар

  1. ↑ "Янгиер" ЎзМЕ. Я-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар