Янгсу тегин (шунингдек, Янг-соук, Дулу-хон, Шир-и Кишвар[1], Шаба[2] номлари билан танилган) — Ғарбий Турк хоқонлиги ҳукмдори Муғоннинг иккинчи ўғли, Пойканд ва Бухоро ҳукмдори.

Янгсу тегин
Ўтмишдоши Абруй
Уй Ашина
Отаси Муғон
Дини Тангричилик

Шири Кишвар қадимги Бухоро шаҳри, Бухоро воҳасидаги Мамастин, Сакматин, Самтин ва Фороб каби бир қанча қишлоқлар қурилишида ўз ҳиссасини қўшган.

Абруй билан уруш. 587-йил

Хитой тарихида Янгсу тегин ҳақида деярли ҳеч қандай эслатма йўқ, чунки у хоқонликнинг олий ҳукмдори бўлмаган, шунинг учун унинг ҳаётининг жуда кам қисмигини ўрганилган. Шунга қарамай, у сулола асосчиси бўлган Ғарбий Турк хоқонлиги тарихи учун жуда муҳимдир.

587-йилга келиб, олий хоқон ва Қорачўрин туркларининг ҳукмдори ўртасидаги адоват туфайли ягона хоқонлик парчаланиб кетди. Хитой дипломатлари хоқон ва энг муҳим хонлардан бири — Абруй ўртасида иттифоқ тузишга эришдилар. Лекин, бир мунча вақт ўтгач, иттифоқи бузилади ва Абруй Бухородан 40 км ғарбда жойлашган Пойканд қал’асини эгаллаб олади.

Абруй турклари Бухоро аҳолисига зулм қиладилар, бойлар қочиб кетади, камбағаллар норози бўлиб хоқонликдан ёрдам сўрашади. Қорачўрин ҳукмдори иттифоқ тузиб Бухоро устига юриш бошлайди.


Жанг бухородан унча узоқ бўлмаган, юнонлар Икар деб атаган жойда 587-йил баҳорида бўлиб ўтади. Хитой ёзувларига кўра, Абруйнинг кўплаб жангчилари дарҳол иттифоқчилар томонига ўтган. Абруйнинг ўзи эса жангда ҳалок бўлади[3].

Янгсу Қорачўрин хоқонига мактуб йўллаб, Бухорони ташлаб кетишни сўрайди, у бунга рози бўлади. Янгсу тегин тезда маҳаллий бойлар билан яқинлашиб, Бухорони қайта тиклади. Мамастин[4], Сакматин, Самтин ва Фороб қишлоқларига асос солган.

Манбалар

  1. ↑ У Махаммада Наршахи „История Бухари“ (Тарих’и Бухара). Калка с тюркского Ил-Арслан = „Лев Страни“ по С. П. Толстову
  2. ↑ У Табари
  3. ↑ Осаwа, Такеши „Тҳе Мемориал cомплех анд Статуэ оф Нири каган“. битиг.кз. Қаралди: 2022-йил 26-август.
  4. ↑ У географов Мастин — деревня к западу от Бухари, по дороге в Хорасан. (Библ. Геогр. Араб. ЙЖ, 19. 156; Жаcут ИВ, 393

Ҳаволалар

  • Гумилёв Л. Н. Древниэ тюрки. — СПб.: СЗКЕО, Издателский Дом „Кристалл“, 2002. — С. 576. — ИСБН 5-9503-0031-9.
  • Гумилёв Л. Н. Древниэ Тюрки.; Великая распря в первом тюркском каганате в свете византийских источников.
  • Гумилёв Л. Н. Подвиг Бахрама Чубини
  • Камолиддин Ш. С. К вопросу о происхождении топонима Бухара.
  • Мухаммад Наршахи. Тарих’и Бухара. История Бухари.
  • Табари. История.
  • Бичурин Н. Я. (о. Иакинф). Собраниэ сведений…