Yanszi
Янсзи ёки Янгтзе, Чансзян, Янсзицзян, Кўк дарё – Евросиё материгидаги энг узун ва серсув дарё, Хитойда. Узунлиги - 5800 км, ҳавзасининг майдони - 1808,5 минг км². Тибет тоғлигидан, 5300 м баландликдаги музликлардан бошланади ва делта ҳосил қилиб (майд. 80 минг км²) Шарқий Хитой денгизига қуйилади. СинаТибет тоғларида чуқур даралардан шаршара ва остоналар ҳосил қилиб оқади. Бу қисмида оқим тезлиги катта. Дарё ўрта оқимида Сичуан сойлиги ва бурмали тизмаларни кесиб ўтган. Кенглиги 300–600 метр, даралардан ўтган жойида 120–200 м, чуқ. 80–110 м. Қуйи қисмида Сзянхан текислиги ва Буюк Хитой текислигининг жан. қисмидан оқади. Бу қисмида дарё бир неча тармокларга бўлиниб, кенглиги 2 км гача етади. Ўзани қинғирқийшиқ, орол ва саёз жойлари кўп. Асосий ирмоқлари: Ялунсзян, Минцзян, Сзялинсзян, Ханшуй. Дарё водийсида кўл кўп. Дунтинху ва Поянху кўллари дарё суви оқимини тартибга солиб туради. Ўртача сув сарфи 34 минг м³/сек., режими муссонли, ёз ойларида текислик қисмида сув сатҳи 10 м гача қўтарилади. Дарё қуйилишидан 700 км масофагача денгиз суви кўтарилиши сезилади. Я. ҳар йили унинг сувига сарғиш ранг берувчи 280—300 млн. т лойқа оқизиб келтиради (европаликлар берган „Кўк дарё“ номи ҳақиқатга яқин эмас). Дарёдан шолипояларни суғоришда кенг фойдаланилади. Сув тақсимловчи иншоотлар ва сув омборлари қурилган. Я. – Хитойнинг энг муҳим сув йўли. СинаТибет тоғлари этагидан 2850 км масофада кема қатнайди. Ухан шаҳригача денгиз кемалари кира олади. Дарё ҳавзасидаги сув йўлларининг умумий уз. 17 минг км. Я. бўйида Чунсин, Ухан, Нанкин, делтасида Шанхай шаҳрилари жойлашган.
| Янгтзе | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |