Яо (ўзларини ман, мин деб аташади) — Хитой, Ветнам ва Лаосдаги халқ. Хитойда 2,2 млн. киши, Ветнамда 400 минг киши, Лаосда 60 минг киши яшайди. Шунингдек, Таиланд (20 минг киши), Мянма (10 минг киши)да ҳам бор. Яо тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар, христианлар (протестантлар ва католиклар) ҳам бор. Я. деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.