Yara
Яра – бирор тўқиманинг турли сабабларга кўра нобуд бўлган қисми кўчиб, ўрнида ҳосил бўлган (тери ёки шиллиқ парданинг, одатда, тери остидаги тўқималарнинг ҳам) нуқсони; грануляцион тўқима ўсиши секинлашуви ва тери ёки шиллиқ парданинг зарарланган жойида эпителийнинг ҳосил бўлиш жараёни бузилиши натижасида яра жуда секин битади (масалан, терининг трофик яраси). Ярага механик ва термик шикастланишлар, кимёвий моддалар, нурларнинг терига таъсир этиши, шунингдек, нерв озиқланишининг бузилиши. Специфик (махсус) ҳамда носпецифик (номахсус) инфексиялар (сил, захм ва бошқалар), хавфли ўсмаларнинг емирилиши ва ҳоказо сабаб бўлади.
Яра моддалар алмашинувининг бузилиши (масалан, қандли диабетда), сурункали интоксикация, витаминлар етишмаслиги, эндокрин бузилишлар, организмнинг ҳолдан тойиши ва бошқаларга олиб келади. Яра кўриниши, чуқурлиги ва четларининг ҳолатига қараб овал, думалоқ, четлари ўйилган шаклда бўлади. Чуқур яра қон томир деворларининг бузилишига олиб келади, натижада қон кетиши кузатилади. Яра узоқ кечиб, чандиқланиб битади. Баъзан яра қайта-қайта чиқиши ҳам мумкин. Ярага сабаб бўлган касаллик даволанади, оғирроқ ҳолларда хирургик амалиёт қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |