Yarmarka
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Ярмарка (немисча — йиллик бозор) — белгиланган жойда муайян муддатларда мунтазам ташкил этиладиган йирик бозор; сотувга қўйилган товарлар кўргазмаси. Я.ларнинг асосий мақсади харидорларни товарлар билан воситачиларсиз, бевосита таништириш ва уларнинг намуналар бўйича улгуржи ва чакана савдосини уюштиришдан иборат. Я. мавжуд, ишлаб чиқариладиган ва бозорга чиқаришга мўлжалланган маҳсулот тўғрисида ахборот беради. Я. универсал, кўп тармоқли ва ихтисослашган бўлади (мас, техника, қишлоқ хўжалиги, халқ истеъмоли маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқалар). Қатнашчилари таркиби ва қамрови доирасига кўра, жаҳон, халқаро, минтақавий, миллий ва маҳаллий Я.лар мавжуд. Халқаро Я.лар (Лейпсиг, Париж, Вена, Торонто, Дамашқ ва бошқалар) жаҳон савдосининг ривожланишига, турли мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, и. ч. нинг ривожланишига ёрдам беради.
ЙА. савдонинг алоҳида шакли сифатида биринчи марта мил. И асрда Японияда вудужга келган. Европада Х асрдан маълум. ХИХ асрга келиб транспорт ва савдоиқтисодий муносабатларнинг ривожланиши билан Я. янги қиёфа олди. Я.ларда товарлар намуналари кўргазмалари ташкил этилиб савдосотиқ товар биржаларидаги каби амалга оширила бошлади. Бир қатор шаҳарлар (мас, Лейпсиг)да Я.лар доимий фаолият кўрсатадиган савдокўргазма марказларига айланди. ХХ аср охири — ХХИ аср бошларига келиб Я.ларни ўтказиш янада такомиллашиб, умумий универсал Я.лардан тармоқ, аксарият ҳолларда техник ва истеъмол товарлари Я.ларига ўтиш юз берди. Я.лар илмийтехника, ахборот марказларига айланиб, уларда илмий-техника конгресслари ва симпозиумлари ўтказилади. Мас, Лейпниг Я.си ишбилармон доираларнинг учрашув жойи бўлибгина қолмай, йирик халқаро илмийтехника ва иқтисодий ахборот маркази ҳисобланади. Я.лар фаолияти 1925 йилда Парижда ташкил этилган Халқаро ярмаркалар уюшмаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Ўрта Осиёда вақтвақти билан бўладиган катта савдо бозорлари қадимдан жамоат гавжум жойларда, халқ сайилларида ўтказилиб келинган. Бундай бозорларда савдогарлар асосан бошқа мамлакатлардан келтирган молларини сотганлар. Илк ўрта асрларда шаҳарлар, ҳунармандчилик ва савдо марказлари бўлмаган жойларда Я. айирбошлаш амалга ошадиган асосий марказ бўлган.
Урта Осиё ва Россия ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантиришда 1643 йилда ташкил топган Ирбит (Ғарбий Сибир) Я.си, қоракўл терилари сотилган Бухоро Я.си муҳим ўринда турган. Туркистон ўлкасида ҳозирги маънодаги Я. — кўргазма биринчи марта 1890 йилда Тошкентда ўтказилган.
ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида пайдо бўлган ва Ўрта Осиёнинг Ғарбий Хитой билан иқтисодий алоқаларида муҳим ўрин тутган, асосан, чорва моллари сотилган Қарқара (ҳоз. Пржевалск атрофларида) Я.сининг савдо айланмаси 1908 йилда 2 млн. рублни ташкил этган. Биринчи жаҳон уруши бошланганидан кейин Я.лар фаолияти тўхтаган.
Ўзбекистонда халқ истеъмоли товарлари улгуржи савдоси бўйича биринчи Я. 1952 йилдаТошкент шаҳрида ташкил этилди ва кейинчалик ХХИ аср бошларида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қиладиган давлат ва кооператив ташкилотлар қатнашадиган магазин ва павилон тармоқлари, умумий овқатланиш корхоналарини ўз ичига оладиган маҳаллий тусдаги Я. ташкил этиш йўлга қўйилди. Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тасарруфидаги "Ўзекспомарказ"да халқаро аҳамиятга эга бўлган турли савдосаноат Я.лари ва кўргазмалари ўтказилади. 1999 йилда ташкил этилган "Ўзкўргазмасавдо" аксиядорлик жамияти ва унинг вилоят марказларидаги шўба корхоналари миллий, ҳудудий, мавзули кўргазма Я.ларини ташкил этиш ва ўтказиш, мамлакат хўжалик субъектларининг экспорт салоҳиятини, янги технологияларни татбиқ этиш соҳасидаги ютуқларини намойиш этиш ва ярмарка қатнашчиларига турли хилдаги маслаҳат, маркетинг ва хўжаликмаиший хизматларни кўрсатиш ва бошқалар билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий товарлар ишлаб чиқариш ва савдо мажмуи ҳузурида 2002 йилда Я. савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг асосий савдо майдонларида ва вилоят шўба корхоналарида биржага қўйиладиган товарлар кўргазмалари ташкил этилган. Биржанинг ХХР Урумчи шаҳрида доимий фаолият кўрсатадиган "Ўзбекярмаркаси" шўба корхонаси бор.
Ж.Йўлдошев Н. К., Ўрта Осиёда бозор муносабатлари назарияси ва амалиёти, Т., 1991.
Нуриддин Йўлдошев.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |