Yarozit
Ярозит (Испаниядаги — Харосо деган жой номидан, илк бор шу ерда топилган) — сулфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби КҒе3(504)2(ОН)6. Таркибида №(2% гача), А1(19 % гача), Р (3% чамаси) ва 8э (% улушида) аралашмалари мавжуд. Тригонал сингонияда кристалланади. Кристалланган, донадор, зич ва бўш тупроқ шаклида учрайди. Ранги сариқ, шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 3,0—3,5; зичлиги 2,9— 3,25 г/см3. Гиперген келиб чиқишга эга, сулфид конларининг оксидланиш зонасида пирит ва марказит билан ассоциацияда учрайди. Жанубий Урал, Қозоғистон, Испания ва Франсияда маълум миқдорда топилган. Ўзбекистонда Пирмироб, Чоқадамбулоқ, Қўрғошинкон, Қалмоққир ва Олтинтопган конларининг оксидланиш зонасида учрайди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ярозит“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Й-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |