Ярус — умумий стратиграфик шкаланинг бир қисми, геологик бўлимга тобе, стратиграфик зоналарга бўлинади. Я. бир геологик эра мобайнида шаклланган тоғ жинслари қатламларини бирлаштириб, Ер ривожланишининг маълум геологик этапини белгилайди. Биостратиграфик анализ маълумотлари Я.нинг ҳажми ва чегараларини белгиловчи асосий мезон (критерий) бўлиб хизмат қилади. Я. номлари маҳаллий жой номидан олинади. Айрим ҳолларда Я. чегарасини бошқа палеобиогеографик областларда аниқ белгилаб бўлмайди, бундай вақтда параллел Я.лар ажратилади (мас, титон ва волга Я.лари). Бир қанча системалар (кембрий, палеоген, неоген)да ҳозиргача фақат мазмунига кўра горизонтларга яқин бўлган регионал Я.лар ажратилган.

Манбалар